← Назад
Решение #636562 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 736 | — | code_article | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 268 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 март
4-1107-2302/470-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят бошқармасининг “Ипотекабанк” AТИБ манфаатида жавобгар
“Logistic Business Progress” оилавий корхонасидан 56.412.541 сўм кредит фоизини
ундириш ва ундирувни давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами 10 520
РВА белгили Спарк русумли автотранспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили Д.Маматов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
Д.Ташматов иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Иш ҳужжатларига кўра, “Ипотекабанк” AТИБ (матнда- даъвогар ёки банк)
Ангрен филиали ва “Logistic Business Progress” оилавий корхонаси (матндажавобгар ёки корхона) ўртасида 12.03.2018 йилда 462-сонли кредит шартномаси
тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 8 дона Спарк русумли
автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун, 36 ой муддатга, йиллик 20 фоиз
устама тўлаш шарти билан, 516.930.040 сўм кредит ажратган.
Бироқ, жавобгар 462-сонли кредит шартномаси асосида кредит тўловларини ўз
муддатида тўламаган ва даъвогар кредит тўловларини ундиришни сўраб судга даъво
ариза билан мурожаат қилган.
4-1107-2101/807-сонли иш бўйича Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг
25.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 182.445.896 сўм асосий кредит қарзи, 48.292.331 сўм
фоиз, 19.600 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, ундирув 30.01.2019
йилдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган ва жавобгарга тегишли 4 дона
Спарк русумли автотранспорт воситаларига қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақаси Мажбурий ижро
бюроси Ангрен шаҳар филиалига топширилган.
Кейинчалик, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
бошқармаси даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 56.412.541 сўм кредит фоизи
ундиришни ва ундирувни кредит ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 514 РВА
белгили ҳамда давлат рақами 10 520 РВА белгили Спарк русумли автотранспорт
воситаларига қаратишни сўраган.
1
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб,
12.03.2018 йилда 462-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг асосий қарзи
йўқлигини, бироқ жавобгарнинг 56.412.541 сўм фоиз қарзи борлигини маълум қилди
ва жавобгардан 56.412.541 сўм фоизни ундириб беришни ва ундирувни кредит
ҳисобига олинган ва гаровга қўйилган давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат
рақами 10 520 РВА белгили Спарк русумли автотранспорт воситаларига қаратишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво аризани қисман тан
олиб, банк билан корхона ўртасида 12.03.2018 йилда 462-сонли кредит шартномаси
тузилгани, ушбу шартнома асосида банк томонидан корхонага 8 дона Спарк русумли
автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун 516.930.040 сўм кредит ажратилгани,
шундан сўнг банкнинг аризаси асосида корхона раҳбарига (яъни, ўзига) нисбатан
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани, олиб борилган
тергов ҳаракатлари давомида прокуратуранинг депозитига 18.04.2022 йилда
119.600.000 сўм (49.700.000+69.900.000), 29.04.2022 йилда 39.950.000 сўм
(30.000.000+9.950.000), 28.07.2022 йилда 10.000.000 сўм, 04.08.2022 йилда 54.328.200
сўм (33.328.200+21.000.000), 05.08.2022 йилда 1.600.000 сўм жами 225.478.154,37
сўмни тўлангани, бундай ҳолда корхонанинг 12.03.2018 йилдаги 462-сонли кредит
шартномаси бўйича асосий қарзи ва фоиз қарзи тўлиқ тўланган деб ҳисоблашини,
шунинг учун банкнинг жавобгар ҳисобидан 56.412.541 сўм фоизни ундириш талаби
асоссизлигини маълум қилди ва даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаилар асосида даъво аризанинг 56.412.541 сўм
фоизни ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Бундай ҳолда тарафларнинг мажбурияти 12.03.2018 йилдаги 462-сонли кредит
шартномаси асосида келиб чиққан.
Банк филиалининг судга тақдим этган жадвал шаклдаги маълумотномасига
кўра, 462-сонли кредит шартномаси бўйича 14.12.2021 йилдан бошлаб 28.11.2022
йилгача ўтган давр учун жавобгарга нисбатан 163.427.655,97 сўм фоиз ҳисобланган
ва жавобгар томонидан ушбу даврда 107.015.115,12 сўм фоиз сўндирилган
(сўндирилмаган фоиз қарзи 56.412.540,85 сўмни ташкил этади).
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили гарчи, Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 25.06.2021 йилда қабул қилинган бўлсада,
бироқ жавобгар ушбу санадан бошлаб жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар
судининг ҳукми чиққан 18.10.2022 йилгача ўтган даврда 462-сонли кредит
шартномаси бўйича қарздорликни тўлиқ сўндирмаганини маълум қилди ва ушбу
даврлар учун сўндирилмаган қарздорликка нисбатан банк фоиз ҳисоблашга ҳақли
эканини билдирди.
Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 18.10.2022 йилдаги ҳукмига
кўра, жавобгарнинг раҳбари Д.Ташматов банкнинг Ангрен филиалидан 14.12.2017
йилдаги 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида 103.469.370 сўм,
2
09.01.2018 йилдаги 1153-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида 103.469.370
сўм, 12.03.2018 йилдаги 462-сонли кредит шартномаси асосида 516.930.040 сўм
маблағларни олгани, бироқ лизинг ва кредит ҳисобига олинган автотранспорт
воситаларидан бизнес режа бўйича фойдаланмасдан, уларни учинчи шахсларга
оғзаки келишув асосида сотиб юборгани, натижада банкнинг 225.478.154,37 сўм
маблағларини тўлаб бермай, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш
ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилгани, шунинг учун банкга етказилган
зарарни қоплаш учун Тошкент вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига
жавобгар томонидан тўланган 225.478.154 сўм маблағларни етказилган зарарни
қоплаш учун “Ипотека банк” АТИБ Ангрен филиалига ўтказиш белгиланган.
Суднинг ушбу ҳукми амалда ижро қилинган ва прокуратуранинг депозитида
сақланаётган 225.478.154 сўм тўловлар банкга ўтказиб берилган.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки
бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги низо эса айнан жавобгарнинг кредит учун
ҳисобланган тўловларни белгиланган муддатларда бажармагани натижасида вужудга
келган.
ФК 734-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу кодекснинг 736-моддаси 1-қисмида агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши
керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу
сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси 1 ва 2-қисмларида назарда тутилган
миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги қайд этилган.
Бундай ҳолда суд жавобгар вакилининг ўзига нисбатан жиноят иши
қўзғатилиши натижасида прокуратуранинг депозитига 225.478.154 сўм тўловларнинг
тўланиши билан 462-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг банк олдидаги
мажбурияти тўлиқ бажарилганига оид важлари билан келишмайди.
Чунки, 225.478.154 сўм тўловлар гарчи, банкга етказилган зарарни қоплаш учун
прокуратура депозитига ўтказилган бўлсада, бироқ ушбу 225.478.154 сўм тўловлар
жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 18.10.2022 йилдаги ҳукми
чиқарилган кунга қадар банкга ўтказилмаган, суд эса бу ҳолатни банк ажратган
кредит бўйича фоизнинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади, деб ҳисобламайди.
Қолаверса, корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши корхонага ажратилган
лизинг ва кредитларнинг корхона томонидан мақсадсиз сарфланиши натижасида
3
қўзғатилган бўлиб, қўзғатилган жиноят ишида банкнинг ноқонуний ҳаракатлари
тасдиқланмаган.
Ушбуларни инобатга олиб суд жавобгар вакилининг бу ҳақдаги кўрсатмаларини
инобатга олмайди ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 56.412.541 сўм фоиз
қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада кредит тўловлари бўйича вужудга келган қарзни
кредитга олинган ва гаровга қўйилган давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат
рақами 10 520 РВА белгили Спарк русумли автотранспорт воситаларига қаратиш
сўралган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, кредитга олинган ва гаровга қўйилган давлат рақами
10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами 10 520 РВА белгили Спарк русумли
автотранспорт воситалари Ангрен ТРИБ томонидан берилган техник паспорт асосида
жавобгар номига расмийлаштирилгани маълум бўлди.
ФК 264-моддаси 1 ва 2-қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни
ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган
тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга
қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг
бошқа
кредиторларига
қараганда
имтиёзли
суратда
қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.
Ушбу кодекснинг 268-моддасига мувофиқ, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида
етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган
ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини
таъминлайди.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 26-бандида, кредитор қарздордан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган
фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга
мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит
қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда
реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига
қаратиш талабини қаноатлантириши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Бундай ҳолда 462-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг банк олдида
сўндирилмаган қарзи борлиги сабабли 462-сонли кредит шартномаси бўйича
вужудга келган қарзни кредит ҳисобига сотиб олинган ва гаровга қўйилган давлат
рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами 10 520 РВА белгили Спарк русумли
автотранспорт воситалари ҳисобидан қондириш тўғрисидаги даъво талаби ҳам асосли
бўлиб, ушбу талаб қаноатлантирилиши керак.
4
Ишни кўриш пайтида давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами
10 520 РВА белгили Спарк русумли автотранспорт воситалари белгиланган тартибда
реализация қилинмагани аниқланди ва шунинг учун суд ундирувни жавобгарга тегишли
давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами 10 520 РВА белгили Спарк
русумли автотранспорт воситаларига қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилади–деб белгиланган. Шунинг учун суд
ушбу иш бўйича ҳисобланган 1 128 250,82 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади ҳамда ИПК 68, 118, 176177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Logistic Business Progress” оилавий корхонаси ҳисобидан :
-даъвогар “Ипотека банк” АТИБ фойдасига 56.412.541 сўм фоиз, 30.000 сўм
почта харажати ;
-республика бюджетига 1.128.250,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Logistic Business Progress” оилавий корхонасига тегишли,
давлат рақами 10 514 РВА белгили ҳамда давлат рақами 10 520 РВА белгили Спарк
русумли автотранспорт воситаларига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов
5