Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/471 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотекабанк АТИБ Ответчик / Подсудимый Логистик бизнес прогрес оилавий корхонаси
Source ID 1068976 Claim ID 3154100 PDF Hash 1394c687ef4b9b9b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
Ушбу кодекснинг 736-моддаси Ушбу кодекс 736 code_article
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 март 4-1107-2302/471-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг “Ипотекабанк” AТИБ манфаатида жавобгар “Logistic Business Progress” оилавий корхонасидан 18.792.142 сўм фоизни ундириш ва ундирувни лизинг ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Д.Маматов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Ташматов иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Иш ҳужжатларига кўра, лизинг берувчи “Ипотекабанк” AТИБ (матндадаъвогар ёки банк) Ангрен филиали ва лизинг олувчи “Logistic Business Progress” оилавий корхонаси (матнда- жавобгар ёки корхона) ўртасида 14.12.2017 йилда 1597сон молиявий лизинг шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона Ласетти русумли автотранспорт воситасини лизинга сотиб олиш учун, 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан, 31.469.370 сўм бошланғич тўловни шакллантирган ҳолда 103.469.370 сўм молиявий лизинг ажратган. Бироқ, жавобгар 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида лизинг тўловларини ўз муддатида тўламаган ва даъвогар лизинг тўловларини ундиришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган. 4-1107-2102/825-сонли иш бўйича Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 25.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 18.000.000 сўм асосий қарз, 7.500.000 сўм фоиз, 21.600 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар филиалига топширилган. Кейинчалик, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 18.792.142 сўм фоизни ундиришни ва ундирувни лизинг ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, 14.12.2017 йилда 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси бўйича жавобгарнинг асосий қарзи йўқлигини, бироқ жавобгарнинг 18.792.142 сўм фоиз қарзи борлигини маълум қилди ва жавобгардан 18.792.142 сўм фоизни ундириб беришни ва ундирувни лизингга олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво аризани қисман тан олиб, банк билан корхона ўртасида 14.12.2017 йилда 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси тузилгани, ушбу шартнома асосида банк томонидан корхонага 1 дона Ласетти русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш учун 103.469.370 сўм лизинг ажратилгани, шундан сўнг банкнинг аризаси асосида корхона раҳбарига (яъни, ўзига) нисбатан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани, олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида прокуратуранинг депозитига 18.04.2022 йилда 119.600.000 сўм (49.700.000+69.900.000), 29.04.2022 йилда 39.950.000 сўм (30.000.000+9.950.000), 28.07.2022 йилда 10.000.000 сўм, 04.08.2022 йилда 54.328.200 сўм (33.328.200+21.000.000), 05.08.2022 йилда 1.600.000 сўм жами 225.478.154,37 сўмни тўлангани, бундай ҳолда корхонанинг 14.12.2017 йилдаги 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси бўйича асосий қарзи ва фоиз қарзи тўлиқ тўланган деб ҳисоблашини, шунинг учун банкнинг жавобгар ҳисобидан 18.792.142 сўм фоизни ундириш талаби асоссизлигини маълум қилди ва даъво аризани рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаилар асосида даъво аризанинг 18.792.142 сўм фоизни ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Бундай ҳолда тарафларнинг мажбурияти 14.12.2017 йилда тузилган 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида келиб чиққан. ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади, дейилган. Банк филиалининг судга тақдим этган жадвал шаклдаги маълумотномасига кўра, 1597-сонли лизинг шартномаси бўйича 14.12.2021 йилдан бошлаб 28.11.2022 йилгача ўтган давр учун жавобгарга нисбатан 18.792.142 сўм фоиз ҳисобланган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили гарчи, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 25.06.2021 йилда қабул қилинган бўлсада, бироқ жавобгар ушбу санадан бошлаб жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг ҳукми чиққан 18.10.2022 йилгача ўтган даврда 1597-сонли лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларини тўлиқ сўндирмаганини маълум қилди ва ушбу даврлар учун сўндирилмаган қарздорликка нисбатан банк фоиз ҳисоблашга ҳақли эканини билдирди. Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 18.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, жавобгарнинг раҳбари Д.Ташматов банкнинг Ангрен филиалидан 14.12.2017 йилдаги 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида 103.469.370 сўм, 09.01.2018 йилдаги 1153-сонли молиявий лизинг шартномаси асосида 103.469.370 сўм, 12.03.2018 йилдаги 462-сонли кредит шартномаси асосида 516.930.040 сўм маблағларни олгани, бироқ лизинг ва кредит ҳисобига олинган автотранспорт воситаларидан бизнес режа бўйича фойдаланмасдан, уларни учинчи шахсларга оғзаки келишув асосида сотиб юборгани, натижада банкнинг 225.478.154,37 сўм маблағларини тўлаб бермай, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилгани, шунинг учун банкга етказилган зарарни қоплаш учун Тошкент вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига жавобгар томонидан тўланган 225.478.154 сўм маблағларни етказилган зарарни қоплаш учун “Ипотека банк” АТИБ Ангрен филиалига ўтказиш белгиланган. Суднинг ушбу ҳукми амалда ижро қилинган ва прокуратуранинг депозитида сақланаётган 225.478.154 сўм тўловлар банкга ўтказиб берилган. ФК 597-моддаси 3-қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини бажармаган тақдирда лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги низо эса айнан жавобгарнинг лизинг тўловларини белгиланган муддатларда бажармагани натижасида вужудга келган. ФК 734-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу кодекснинг 736-моддаси 1-қисмида агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси 1-қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси 1 ва 2-қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги қайд этилган. Бундай ҳолда суд жавобгар вакилининг ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши натижасида прокуратуранинг депозитига 225.478.154 сўм тўловларнинг тўланиши билан 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси бўйича жавобгарнинг банк олдидаги мажбурияти тўлиқ бажарилганига оид важлари билан келишмайди. Чунки, 225.478.154 сўм тўловлар гарчи, банкга етказилган зарарни қоплаш учун прокуратура депозитига ўтказилган бўлсада, бироқ ушбу 225.478.154 сўм тўловлар жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 18.10.2022 йилдаги ҳукми чиқарилган кунга қадар банкга ўтказилмаган, суд эса бу ҳолатни банк ажратган лизинг бўйича фоизнинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади, деб ҳисобламайди. Қолаверса, корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши корхонага ажратилган лизинг ва кредитларнинг корхона томонидан мақсадсиз сарфланиши натижасида қўзғатилган бўлиб, қўзғатилган жиноят ишида банкнинг ноқонуний ҳаракатлари тасдиқланмаган. Ушбуларни инобатга олиб суд жавобгар вакилининг бу ҳақдаги кўрсатмаларини инобатга олмайди ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18.792.142 сўм фоиз қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада лизинг тўловлари бўйича вужудга келган қарзни лизинг ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратиш сўралган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, лизинг ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситаси Ангрен ТРИБ томонидан берилган техник паспорт асосида жавобгар номига расмийлаштирилгани маълум бўлди. 1597-сонли молиявий лизинг шартномасининг 8.1-бандида лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузганда, лизинг берувчи бутун лизинг тўловларини талаб қилиши ёки ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФК 14-моддаси 2-қисмига кўра, зарар деганда - ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Тарафлар ўртасидаги 1597-сонли молиявий лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугаган. Бундай ҳолда 1597-сонли молиявий лизинг шартномани суд тартибида тугатиш зарурати йўқ. Бироқ, жавобгарнинг банк олдида сўндирилмаган қарзи бор. Шу сабабли, 1597-сонли молиявий лизинг шартномаси бўйича вужудга келган қарзни лизинг ҳисобига сотиб олинган давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситаси ҳисобидан қондириш тўғрисидаги даъво талаби ҳам асосли бўлиб, ушбу талаб қаноатлантирилиши керак. Зеро, ФК 597-моддаси 4-қисмига кўра, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 26-бандида, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ишни кўриш пайтида давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда реализация қилинмагани аниқланди ва шунинг учун суд ундирувни жавобгарга тегишли давлат рақами 10 969 NВА белгили Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади–деб белгиланган. Шунинг учун суд ушбу иш бўйича ҳисобланган 375.842,84 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади ҳамда ИПК 68, 118, 176177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “Logistic Business Progress” оилавий корхонаси ҳисобидан : -даъвогар “Ипотека банк” АТИБ фойдасига 18.792.142 сўм фоиз, 30.000 сўм почта харажати ; -республика бюджетига 375.842,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув жавобгар “Logistic Business Progress” оилавий корхонасига тегишли, давлат рақами 10 969 NВА белгили, Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов