← Назад
Решение #636621 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
09.03.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/317-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ
инспекциясининг, жавобгар
SETORA KUNAROVA 1994 хусусий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг
котиблигида, аризачи вакили Д.Суннатов (ишончномага асосан) иштирокида,
жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар SETORA KUNAROVA 1994 хусусий корхонасининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар солиқ инспекциясининг сўровномасида
кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинганлигини билдириб, аризани қонуний
кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, солиқ
инспекциясининг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар жавобгар SETORA
KUNAROVA 1994 хусусий корхонаси томонидан тақдим қилинмаганлиги
аниқланган. Шу сабабли, Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси
бошлиғиининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан
сўралган ҳужжатлар тақдим қилинмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси
учинчи қисми 2-бандига кўра солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган
ҳужжатлар тақдим этилмаганда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операциялари тўхтатиб қўйилади.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича жавобгар томонидан солиқ органининг сўровномасига 2023 йил
09 март ҳолатига жавоб берган.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини
инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
О.Эргашев