Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/505 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DENOV TEKSTIL KLASTER" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "SHDM DON CLASTER" МЧЖ
Source ID 1042862 Claim ID 3120052 PDF Hash 4bcd820a44df9b05... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 259-моддаси ИПК 259 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2203/505-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья С.Хусанов Апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилган судья А.Махаммадиев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, "DENOV TEKSTIL KLASTER" МЧЖ вакили Х.Самарахонов (2022 йил 6 сентябрдаги 06/09-сонли ишончномага асосан), "SHDM DON CLASTER" МЧЖ вакиллари А.Ташниязов ва А.Авазов (2023 йил 7 мартдаги 17-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) "DENOV TEKSTIL KLASTER" МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SHDM DON CLASTER" МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 5 679 583 587 сўм асосий қарз, 2 839 791 794 сўм пеня жами 8 519 375 381 сўм ундиришни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиб, бекор қилинган ва биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан дъвогар фойдасига жами 4 175 286 999,05 сўм ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ажрими ва 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилган. Шу сабабли Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори қонуний кучда ҳисобланади. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги ажрими билан Палатанинг биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилиб, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанциясига юбориш сўралган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида Палата вакили иштирок қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Палата даъвогар манфаатида Денов туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 679 583 587 сўм асосий қарз, 2 839 791 794 сўм пеня жами 8 519 375 381 сўм ундиришни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Палата томонидан апелляция шикояти берилган. Сурхондарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси апелляция протестини бериш муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилиш ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмига асосан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризага асосан биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўрилганлиги сабабли, апелляция бериш муддати жавобгар томонидан узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, даъвогарнинг процессуал ҳуқуқини инобатга олмасдан, ИПК 269-моддасини нотўғри қўллаган ҳолда, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш ҳақида асоссиз хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисми 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни 4 тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги ажримини бекор қилишни, ишни ва апелляция шикоятини апелляция инстанциясида кўриш учун Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Иш ва апелляция шикояти Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун юборилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев