← Назад
Решение #636659 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 41 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| онун | 33 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-20-2209/28-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – И.Б.Юлдашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.А.Абдуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 9 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда
кўмаклашаётган Бухоро вилоят суди ходими А.Саноев, даъвогар вакили
Д.Ахматов (2022 йил 10 июндаги ишончнома асосида), “MUSTAHKAM
QURILISH DEVELOPMENT” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
У.Ҳасанов (2023 йил 4 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), И.Шарипов
(2023 йил 1 мартдаги 4-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
“INTER-COASTAL DEVELOPMENT LLC” (АҚШ) компаниясининг
“MUSTAHKAM QURILISH DEVELOPMENT” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/022021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги
ҳал қилув қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6
декабрдаги қарори устидан “MUSTAHKAM QURILISH DEVELOPMENT”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“MUSTAHKAM QURILISH DEVELOPMENT” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади)
таъсисчиларининг 2019 йил 20 декабрдаги таъсис шартномаси ва жамиятнинг
янги таҳрирдаги уставига кўра, унинг устав фонди иштирокчилар ўртасида
қуйидагича тақсимланган:
“INTER-COASTAL DEVELOPMENT LLC” (АҚШ) компанияси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг улуши 4 491 000 сўм ёки
49,9 фоиз;
Латипов Баходир Бахтияровичнинг улуши 900 000 сўм ёки
10 фоиз;
Ботиров Анвар Асроровичнинг улуши 1 017 000 сўм ёки 11,3 фоиз;
Юлдашева Рибоба Аббасовнанинг улуши 675 000 сўм ёки 7,5 фоиз;
Кушакова Малохатхон Хикматовнанинг улуши 1 917 000 сўм ёки 21,3
фоиз.
МЧЖ
таъсисчиларининг
навбатдан
ташқари
2021
йил
22 февралдаги умумий йиғилишида жамият фаолиятига оид қуйидаги олтита
масала
бўйича
қарор
қабул
қилинган
(баённомага
22/02-2021-рақам қўйилган). Жумладан, жамиятнинг устав фондини
иштирокчилар ўртасида тақсимлаш: бунда даъвогарнинг улуши
4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Латипов Баходир Бахтияровичнинг улуши
900 000 сўм ёки 10 фоиз, Ботиров Анвар Асроровичнинг улуши 1 354 500 сўм
ёки 15,05 фоиз, Кушакова Малохатхон Хикматовнанинг улуши 2 254 500 сўм
ёки 25,05 фоиз қилиб белгиланган (кун тартибидаги биринчи масала).
З.Джураевни МЧЖ директори лавозимидан озод қилиш ҳамда
А.Ботировни директор лавозимига тасдиқлаш (кун тартибидаги иккинчи
масала).
Жамият директори А.Ботиров билан меҳнат шартномасини тузиш (кун
тартибидаги учинчи масала).
Жамият иштирокчилари таркиби ҳамда иштирокчилар улушлари
миқдори ўзгарганлиги сабабли МЧЖ Устави ҳамда таъсис шартномасини
янги таҳрирда тасдиқлаш (кун тартибидаги тўртинчи масала).
Иштирокчилар таркиби ҳамда иштирокчилар улушлари миқдори
ўзгарганлиги муносабати билан жамиятнинг таъсис ҳужжатларини қайта
рўйхатдан ўтказиш ва ушбу вазифани амалга оширишни жамият директори
зиммасига юклаш (кун тартибидаги бешинчи масала).
Жамият директори зиммасига банкдан олинган кредитни қайтариш
муддатларини узайтириш ва банк кредитлари фоизларини камайтириш
чораларини кўриш бўйича вазифаларни юклаш (кун тартибидаги олтинчи
масала).
Даъвогар МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши уни (даъвогарни)
хабардор қилмасдан ўтказилганлиги, йиғилиш ўтказиш ва қарор қабул
қилишда қонун талаблари бузилганлигини асос қилиб, МЧЖга нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ҳамда МЧЖ таъсисчиларининг
2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий
йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогар даъво предметига
ўзгартириш киритиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖ
таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан
ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида қабул қилинган қарорни
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 августдаги ажрими билан ишга МЧЖ
таъсисчилари Ботиров Анвар Асрорович, Кушакова Малохатхон Хикматовна
ва Юлдашева Рибоба Аббасовна ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Бухоро
вилоят бошқармаси ҳуқуқий вориси Бухоро вилоят адлия бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори
билан компаниянинг даъво муддатини тиклаш ҳамда МЧЖнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризаларини қаноатлантириш рад этилган.
Даъво талаби қаноатлантирилиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил
22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори
ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
МЧЖнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга
асос қилиб, иш ҳужжатларида МЧЖнинг 2019 йил 28 декабрдаги устави
мавжуд бўлиб, унинг 10.4-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиш
томонидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилиниши белгиланганлиги,
демак, жамият директорини тайинлаш масласида умумий йиғилиш
томонидан қонуний қарор қабул қилинганлиги, иш ҳужжатларида даъвогарга
умумий йиғилиш баённомасини юборилганлигини тасдиқловчи 2021 йил 1
мартдаги почта квитанцияси мавжуд бўлиб, суд даъво муддати ўтганлигини
асос қилиш учун ушбу далилга эътибор бермаганлиги, жамият директори
А.Ботиров 2021 йил 3 августадги 212-сонли даъво аризасини даъвогарнинг
почта манзилига юборганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 21 сентябрда
жавоб олинганлиги, бу эса даъвогар А.Ботиров директор эканлигидан 2021
йил август ойида хабардор бўлганлиги, иш ҳужжатларида 2022 йил 28
январда А.Ботиров жамият директори ҳамда таъсисчиси сифатида имзолаган
ҳужжат мавжуд бўлиб, ушбу ҳужжат даъвогарнинг ишончномаси асосида
ҳаракат қилган А.Носирханов томонидан ҳам имзоланганлиги, ушбу далил
ҳам даъвогар А.Ботиров МЧЖ раҳбари эканлигидан хабардор бўлганлигини
тасдиқлаши, даъвогар МЧЖ директори А.Ботиров эканлигини билганлиги,
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 41моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг
устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган
қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой
ичида берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, МЧЖга янги директор
тайинланганлигини даъвогар билиши лозим бўлганлиги, бу ҳақдаги
маълумот солиқ органи ҳамда бошқа очиқ маълумотлар манбаларида
мавжудлиги, Қонун 41-моддасининг иккинчи қисмида суд ишнинг барча
ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, агар ариза берган жамият
иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши
мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва
(ёки) қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса,
шикоятга сабаб бўлган қарорни ўз кучида қолдиришга ҳақли эканлиги
белгиланганлиги, мазкур ҳолатда даъвогар МЧЖ иштирокчиларининг
умумий йиғилишида қатнашган тақдирда ҳам, жамият директорини
тайинлаш масаласида унинг овози аҳамиятга эга бўлмаслиги, умумий
йиғилишда даъвогар вакили иштирок этмаган бўлса-да, апелляция
инстанцияси суди қарорида умумий йиғилишда даъвогар вакили
А.Насирхонов иштирок этганлиги, шунингдек “30 кунлик муддатда
компаниянинг АҚШдаги манзилига оддий буюртма хат орқали амалда
хабардор қилиш имкони мавжуд эмас, ушбу ҳолда МЧЖ томонидан умумий
йиғилишни чақириш тартиби бузилган” деб кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда
суд моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлиги ҳақида важлар
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакиллари шикоятда кўрсатилган
важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
асоссиз эканлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари ўтказилган 2021 йил
22 февралдаги умумий йиғилишида жамият фаолиятига оид юқорида қайд
этилган олтита масала бўйича қарор қабул қилинган.
Қонун 30-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга
мувофиқ белгиланади.
Қонун 33-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни
ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир
иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил
бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф
қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг даъвогар жамият
иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги хулосалари билан келишади.
Чунки, гарчи жавобгар томонидан судга 2021 йил 19 январдаги 19/1-сонли
хабарномани ва ушбу хабарнома юборилганлигини тасдиқловчи далил
сифатида почта квитанциясини тақдим қилган бўлса-да, ушбу почта
жўнатмаси билан даъвогарга айнан навбатдан ташқари умумий йиғилиш
ҳақида хабарнома юборилганлиги тасдиқлаб берилмаган.
Қонун 33-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада
белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда
жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб
эътироф этилади.
МЧЖ иштирокчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши ҳақида
даъвогар тегишли тартибда хабардор қилинмаган ва у йиғилишда иштирок
этмаган. Бу эса ушбу йиғилишни ваколатли деб эътироф этиб бўлмаслиги
ҳақида хулосани беради.
Кассация шикоятида қайд этилганидек, Қонун 41-моддасининг
биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу
Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари
бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда
иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият
иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида
билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши
мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул
қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган
бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой
ичида берилиши мумкин.
Судлов ҳайъати МЧЖнинг даъвогар умумий йиғилиш ҳақида хабардор
бўлган ва у судга бундай талаб билан мурожаат этишнинг қонунда
белгиланган икки ойлик муддатни ўтказиб юборганлиги тўғрисидаги важи
билан келиша олмайди. Чунки, биринчидан МЧЖ юқорида қайд этилган
асосга кўра иштирокчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини исботлаб бермаган. МЧЖнинг
низоли йиғилиш қарори нусхаси даъвогарга 2022 йил 1 мартда почта орқали
юборилганлиги тўғрисидаги важини ҳам инобатга олиб бўлмайди. Чунки,
ушбу квитанция орқали даъвогарга айнан ушбу йиғилиш қарори
юборилганлиги ҳам жавобгар томонидан исботлаб берилмаган. Иккинчидан,
даъвогарнинг вакили А.Носирхўжаев 2022 йил 28 ноябрда банкда ўтказилган
учрашувда иштирок этиб, ушбу учрашув баённомасини имзолаганлиги,
мазкур баённомани МЧЖ раҳбари сифатида А.Ботиров имзолаганлиги, худди
шунингдек даъвогарга юборилган даъво аризасини ҳам А.Ботиров
имзолаганлиги, яъни даъвогар А.Ботиров МЧЖ раҳбари этиб
тайинланганлигини билганлиги ёки умумий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақида
билиши лозим бўлганлиги тўғрисидаги МЧЖнинг важлари ҳам тўлиқ
исботланмаган деб ҳисоблайди. Қандай ҳужжат бўлишидан қатъий назар уни
МЧЖ
раҳбари
сифатида
А.Ботиров
имзолаганлиги
МЧЖ
иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилганлигини
ва бу ҳақда даъвогар билиши лозим бўлганлигини англатмайди.
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида
берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган
қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида
иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан
эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогар МЧЖ иштирокчиларининг навбатдан
ташқари умумий йиғилиши ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор
қилинмаган ва МЧЖ даъвогарнинг ушбу йиғилиш қарори қабул
қилинганлиги ҳақида хабардор бўлганлигини исботлаб бермаган. Шунинг
учун МЧЖнинг даъвогар мазкур талаб бўйича даъво муддатини ўтказиб
юборганлиги тўғрисидаги важи асоссиз ҳисобланади.
Судлов ҳайъати умумий йиғилишда даъвогар вакили иштирок этмаган
бўлса-да, апелляция инстанцияси суди қарорида умумий йиғилишда даъвогар
вакили А.Насирхонов иштирок этганлиги, шунингдек “30 кунлик муддатда
компаниянинг АҚШдаги манзилига оддий буюртма хат орқали амалда
хабардор қилиш имкони мавжуд эмас, ушбу ҳолда МЧЖ томонидан умумий
йиғилишни чақириш тартиби бузилган” деб кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда
суд моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлиги ҳақида важлари суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Чунки,
апелляция инстанцияси суди қарорида умумий йиғилишда даъвогар вакили
А.Насирхонов иштирок этганлиги қўрсатилмаган, ушбу қарорда “умумий
йиғилиш баённомасида кўрсатилган компания вакили А.Носирхановга
берилган 2020 йил 9 июлдаги ишончнома ҳуқуқий кучга эга эмас” деб
кўрсатилган. МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорининг кириш
қисмида навбатдан ташқари йиғилиш ҳақида даъвогар ҳамда унинг вакили
А.Носирхонов (2020 йил 9 июлдаги ишончнома асисида) бир ой олдин
хабардор қилинганлиги, бироқ даъвогардан вакил иштирок этмаганлиги ва
иштирок этмаслик ҳақида хабар ҳам бермаганлиги қайд этилган. Яъни,
апелляция инстанцияси суди қарорида ушбу ҳолат акс эттирилган. Суд
қарорида “30 кунлик муддатда компаниянинг АҚШдаги манзилига оддий
буюртма хат орқали амалда хабардор қилиш имкони мавжуд эмас, ушбу
ҳолда МЧЖ томонидан умумий йиғилишни чақириш тартиби бузилган” деб
кўрсатилганлиги эса мазкур ҳолатда аҳамиятга эга эмас.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
7
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз, МЧЖнинг кассация шикоятини эса қаноатлантиримасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
олдиндан тўланган суд харажатларини МЧЖнинг зиммасида қолдириб,
ундан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “MUSTAHKAM
QURILISH DEVELOPMENT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“MUSTAHKAM QURILISH DEVELOPMENT” масъулияти чекланган
жамиятидан
Олий
суднинг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
Р. Сагатов