← Назад
Решение #636701 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| м почта харажатини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 март
4-1107-2302/623-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Gloвal catering” МЧЖнинг
жавобгар “Development light” МЧЖ ҳисобидан 61.449.740,80 сўм асосий қарзни ва
30.724.870 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогарнинг
ишончли вакили Ф.Саломов (05.10.2022 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида
видео конференц алоқа орқали ўзининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Gloвal catering” МЧЖ (даъвогар ёки етказиб берувчи) иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “Development light” МЧЖ (жавобгар ёки харидор)
ҳисобидан 61.449.740,80 сўм асосий қарзни ва 30.724.870 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
уларни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум
бўлган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, А.Темур кўчаси, 20-уй манзилига
юборилган. Бироқ, кўрсатилган манзил аниқланмагани сабабли суднинг ажрими
почта бўлимининг тегишли маълумоти билан қайтарилган.
ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, етказиб берувчи ва харидор ўртасида 21.02.2022 йил
куни ТШ/15-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, етказиб берувчи
харидорга “замороженное мясо без костей” маҳсулотини етказиб беришни, харидор
эса маҳсулотни қабул қилишни ва уларнинг ҳақини тўлашни зиммасига олган.
Даъво аризада даъвогар жавобгарга юқоридаги шартнома асосида
230.408.240,80 сўмлик маҳсулотни етказиб бергани, жавобгар олинган маҳсулот
учун қисман 168.958.500 сўм тўлаб бергани ва 61.449.740,80 сўм тўловларни
тўламагани қайд этилган.
Хусусан, gc 0053, gc 0087, gc 0094, gc 00107, gc 00189, gc 00211-сонли, gc
00241, gc 00245-сонли электрон ҳисоб фактурага кўра, жавобгарга 230.408.240,80
сўмлик товарлар етказиб берилган. Жавобгарнинг тўлов ҳужжатлари асосида
168.958.500 сўм тўловлар амалга оширилган.
Даъвогар 61.449.740,80 сўм қарздорликни ихтиёрий сўндиришни сўраб
жавобгарга 05.01.2023 йилда талабнома юборган, бироқ талабнома оқибатсиз
қолдирилган ва шундан сўнг жавобгарга нисбатан судда иқтисодий иш қўзғатилган.
ФК 234-моддасида мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, деб кўрсатилган.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан
мустаснолиги белгиланган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Томонларнинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари улар ўртасида
тузилган шартнома асосида вужудга келган. Хусусан, даъвогарнинг маҳсулотларни
етказиб бергани, бироқ жавобгар олинган маҳсулотлар учун тўловларни тўлиқ
амалга оширмагани ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти
келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф
қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси
миқдорида ҳақ тўлаши лозим, деб белгиланган.
Ушбу модданинг 4-қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини
бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз
ихтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан
бош тортиш ҳуқуқига эга.
ФК 256-модддаси 4-қисмида агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз
мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг
муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини
бажариши шарт, деб белгиланган.
Маҳсулот етказиб берилган бўлишига қарамасдан, пул маблағлари тўлиқ
тўланмагани сабабли суд ФК 256, 419-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 61.449.740,80 сўм асосий қарзни тўлиқ ундириб
беришни лозим топади.
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 30.724.870 сўм пеня ундириш талаби
билдирилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф:
бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга
қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача
тарзда жавобгар бўлади.
Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун
ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари
қўлланилади.
Шартноманинг 6.3-бандида тарафларнинг жавобгарлиги белгиланган бўлиб,
унга кўра харидор етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни кечиктирса,
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,5% миқдорида, бироқ
50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда етказиб берувчига пеня тўлаши белгиланган.
Бундай ҳолда жавобгар томонидан 20.05.2022 йил кунидан судга даъво аризаси
берилган кунга қадар жавобгарга нисбатан 30.724.870 сўм пеня ҳисобланиши
қонунийдир. Бироқ, суд жавобгарга нисбатан ҳисобланган пеня миқдори билан
қисман келишмайди.
Биринчидан, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сон
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши
мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат
белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб
қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади, деб тушунтириш
берилган.
Гарчи, даъвогар даъво талабларида ҳамда суддаги кўрсатмасида жавобгар
томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўламасдан келинаётганлигини
билдирган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан келишмайди. Чунки,
даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш
имконига эга бўлган. Бинобарин, суд даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини суд
тартибида тиклашга эътибор қаратмаганини муддатни атайин ўтказиш, деб
ҳисоблайди.
Иккинчидан, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли суд жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини
камайтиришни лозим топади ва ундириш сўралаётган пеня миқдорини 7.000.000 сўм
этиб белгилайди (61.449.740,80 х 15 %= 9.217.461 / 12 ой= 768.122 х 9 ой).
Суд давлат божини муҳокама этиб, даъвогар томонидан кичик тадбиркорлик
субъекти сифатида олдиндан тўланган 922.000 сўм давлат божининг 921.746,10 сўм
қисмини ва 30.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси асосида жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган 253,90 сўм давлат божини эса
даъвогарнинг аризаси асосида ўзига қайтаришни лозим топади ва ИПК 118, 128,
176-177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Development light” МЧЖ ҳисобидан:
-даъвогар “Gloвal catering” МЧЖ фойдасига 61.449.740,80 сўм асосий қарз,
7.000.000 сўм пеня, 921.746,10 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати;
-видео конференц алоқа учун Олий суд депозитига 75.000 сўм ҳақ ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ортиқча тўланган 253,90 сўм давлат божи даъовгар “Gloвal catering” МЧЖ
аризаси асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов