Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/2241 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ziyovuddin Textile масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055447 Claim ID 3004347 PDF Hash ee347611e5109011... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекс 301-моддаси Ушбу Кодекс 301 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2203/2241-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Б.Раджапов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Қаҳҳоров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Қодиров (2022 йил 12 сентябрдаги 224-сонли ордерга асосан), Б.Содиқов (2022 йил 14 сентябрдаги 76-сонли ишончномага асосан), З.Махмудов (таъсисчи), “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари суд бошқарувчиси Й.Шайимов, М.Эргашев (2022 йил 12 августдаги 08/12-01-сонли ишончномага асосан), З.Бегматов (2022 йил 16 ноябрдаги 11/16-01-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори устидан “QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) суд бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 6 039 348 300 сўм асосий қарз, 24 157 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 204 348 300 сўм ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг даъвогар фойдасига жавобгардан 204 348 300 сўм ундириш қисми 1 650 723 300 сўмга ўзгартирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда Навоий вилоят прокуратурасининг 2022 йил 21 февралдаги “Жиноят ишининг бир қисмини тугатиш тўғрисидаги” қарорида олинган маҳсулот ҳақиси тўлаб берилганлиги қайд этилганлиги, тўланган маблағлар ҳисобидан даъвогарнинг кредит қарздорлиги сўндирилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўраган. Шунингдек, даъвогар ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йилнинг 1 ноябрда 8-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, шартномага кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (харидор) га 178,0 тонна миқдордаги 6 052 000 000 сўмлик ип калава Карде (30/1) маҳсулотини сотиш, жавобгар (харидор) эса товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 386-моддаси биринчи қисмига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1 бандига кўра маҳсулотни етказиб бериш “Сотувчи” ва “Харидор” ўртасида ўзаро келишувга асосан белгиланган муддатларда амалга оширилиши, 3.1 бандига кўра мазкур шартноманинг умумий баҳоси, тузилган ўзаро келишув солиштирма далолатномага кўра 6 ой давомида тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 2 ноябрда расмийлаштирилган 45-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 177 770,5 кг миқдордаги 6 039 348 309,61 сўмлик ип калава Карде (30/1) махсулотини топширилган, жавобгар томонидан 2021 йил 1 ноябрда расмийлаштирилган 133-сонли ишончномага асосан жавобгарнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан сотиб олинган товарлар ҳақини тўланмаган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1402-2102/1373-сонли иш бўйича 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатиш иши очилган. ФК 419-моддасига кўра агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. АТ “Агро банк” Пахтачи филиалининг 2022 йил 1 апрелдаги 03-02/239-сонли маълумотномасида жавобгар томонидан тўланган 1 475 000 000 сўм пул маблағлари даъвогарнинг кредит тўловлари учун деб тўланганлиги, Навоий вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамидан тушган 4 360 000 000 сўм пул маблағлари ҳам даъвогарнинг кредит қарзи тўловлари учун тўланганлиги қайд этилган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1402-2102/549-сонли иш бўйича 2021 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар АТБ “Агробанк” фойдасига даъвогардан жами 6 056 000 110 сўм кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирувни 4 561 400 000 сўм қисми жавобгар томонидан гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2021 йил 22 ноябрда даъвогарнинг мансабдор ва бошқа масъул шахсларига нисбатан 2020 йил пахта ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб, 5,8 млрд. сўмлик жуда кўп миқдордаги маблағларни растарата йўли билан талон тарож қилганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жарёнида даъвогарнинг мансабдор шахслари томонидан Навоий вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 1 446 189 000 сўм, жумладан даъвогарнинг собиқ раҳбари Б.Ишмаматов томонидан 2021 йил 3 декабрда 179 000 000 сўм, даъвогарнинг таъсисчиси З.Махмудов томонидан 2021 йил 13 декабрда 167 189 000 сўм, 2021 йил 10 декабрда 1 100 000 000 сўм пул маблағлари келтирилган зарарни қоплаш мақсадида тўлаб берилган. Шунингдек, жавобгар томонидан жами 2 913 625 000 сўм, жумладан 2021 йил 6 декабрда 2 158 625 000 сўм, 2021 йил 9 декабрда 350 000 000 сўм, 2021 йил 10 декабрда 405 000 000 сўм пул маблағларини прокуратуранинг депозит ҳисоб рақамига кўчириб берилган. АТБ “Агробанк” Пахтачи филиалининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03-02/910 сонли маълумотига кўра жавобгар томонидан тўланган 1 475 000 000 сўм пул маблағлари Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1402-2102/549-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг кредит тўлови учун деб тўланганлиги, мазкур маблағлар даъвогарнинг кредит қарздорлиги учун йўналтирилганлиги, шунингдек, Навоий вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамидан келиб тушган 4 359 814 000 сўм пул маблағлари ҳам даъвогарнинг кредит қарздорлиги учун тўланганлиги қайд этилган. Шунингдек, АТБ “Агробанк” Пахтачи филиалининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03-02/9-сонли хатида 2021 йилнинг 1 ноябрда 8-сонли олди-сотди шартномасига асосан жавобгардан даъвогар ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушмаганлиги қайд этилган. Шу боис жавобгар томонидан кредит тўловларини қоплаш учун тўлаб берилган пул маблағлари олди сотди шартномасида олинган маҳсулот учун тўловларга алоқаси мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогардан қабул қилиб олган маҳсулотлар учун пул маблағлари тегишли тартибда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 6 039 348 300 сўм асосий қарз, 24 157 300 сўм пеня ундириш талаблари қаноатлантирилиши лозим. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 039 348 300 сўм асосий қарз, 24 157 300 сўм пеня ундиришни, жавобгардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 121 270 112 сўм, апелляция ва кассация инстанциялари учун 121 270 112 сўм, жами 242 540 224 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақалари беришни, Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига 5 асосан берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан берилган кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. “QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан: - “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 6 039 348 300 сўм асосий қарз, 24 157 300 сўм пеня; - Республика бюджетига 242 540 224 сўм давлат божи, - Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев