Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2303/830 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Бойназаров Хусниддин Алижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Худудгазтаъминот АЖ Ответчик / Подсудимый "BRR BRAVO GOLD OIL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1215389 Claim ID 3189792 PDF Hash 3440a41f704683c7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 238-моддаси аролик кодекси 238 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан Protected by PDF Anti-Copy Free Марғилон шаҳар 2023 9 март 4-1504-2303/830-сонли иш (Upgrade to Pro Version toйил Remove the Watermark) Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Марғилон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Қобилжонов қатнашувида, даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз, Тошлоқ туман прокурорининг “Hududgazta`minot” АЖ манфаатида, жавобгар “Brr bravo gold oil” МЧЖдан 52079280 сўм асосий қарз, 5522088 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига кўра, “Hududgazta`minot” АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг “Hududgaz Farg`ona” gaz ta`minot filiali ва “Brr bravo gold oil” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2022 йил 5 сентябрь куни 014/3-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар филиали жавобгарга келишилган буюртманома бўйича газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса етказиб берилган табиий газни қабул қилиш ва белгиланган нарх бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйиб, шартнома шартларига риоя этмаган. Шу сабабли, Тошлоқ туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 52079280 сўм асосий қарз, 5522088 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига уларнинг вакили келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра суд, низони даъвогар ва жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони Protected by PDF Anti-Copy Free қаноатлантиришни лозим топади. (Upgrade to Pro VersionФуқаролик to Remove the Watermark) Ўзбекистон Республикаси кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларида мажбурият шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 103-бандида истеъмолчи табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун юз фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги оқибатида, 2023 йил 1 февраль ҳолатига табиий газдан даъвогар олдида 52079280 сўм қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни бартараф этишни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 10 февраль куни талабнома юборилган бўлсада, талабномани жавобгар оқибатсиз қолдириб, шу кунгача қарздорликни тўламасдан шартнома мажбуриятларини бажармай келган. Ушбу қарздорлик суммаси иш ҳужжатларидаги далиллар билан ўз тасдиғини топади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини асосли деб, ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандига кўра, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди. Шунга кўра, даъвогар 5522088 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўрагани сўраган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 52079280 сўм асосий қарз, 5522088 сўм Protected by PDF Anti-Copy Free пеня ва 30000 почта ҳаражати ундиришни, шунингдек жавобгардан (Upgrade to Pro Version to Remove Watermark) республика бюджетига ишни кўриш биланtheбоғлик 1152027,36 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Hududgazta`minot” АЖ фойдасига, жавобгар “Brr bravo gold oil” МЧЖдан 52079280 сўм асосий қарз, 5522088 сўм пеня ва 30000 почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 1152027,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи, судья Х.А.Бойназаров