← Назад
Решение #636824 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 169 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0370) 645-55-40
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 09 март 4-1107-2001/362сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар Тошкент вилоят
“Сувоқова” давлат унитар корхонаси манфаатида, жавобгар
“Temur
Malik”
МЧЖдан
432 401 846
сўм
ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили К.Зияев (2023
йил 16 январдаги
05-7/2023-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Б.Умиров
(2023 йил 11
январдаги 250-сонли ишончнома асосида), (учинчи шахс ва
ССП вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
худудий бошқармаси Тошкент вилоят “Сувоқова” давлат
унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Temur Malik”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 432 401 846 сўм
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 10 июндаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъвоси
тўлиқ
қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 06 январдаги қарорига асосан биринчи
инстанция судининг 2020 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш
учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 11.01.2023 йилдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Orzu Qurilish Biznes”
МЧЖ жалб қилинган.
Суднинг 06.02.2023 йилдаги ажримига асосан иш бўйича
даъвогар Тошкент вилоят “Сувоқова” давлат унитар
корхонаси ҳуқуқий вориси “Toshkent suv ta`minoti” МЧЖ
билан, жавобгар “Temur Malik” МЧЖ ҳуқуқий вориси “Strong
Building” МЧЖ билан алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб
жавобгарнинг истеъмол қилган ичимлик суви ва кўрсатилган
оқова хизматидан 38 799 408 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги, шунингдек техник шартларсиз 76 ўлчамли
қувурга уланиб олганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан сувдан
фойдаланиб келаётганлиги ҳолати бўйича далолатномалар
расмийлаштирилганлиги,
397 283 149,44
сўм
зарар
ҳисобланганлиги баён қилиб, дастлабки даъво талабига шу
мазмунда қўшимча қилиб, суддан қўшимча даъво аризасини
иш юритишга қабул қилишни ва даъво аризасини
қаноатлантирини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
предметини
ўзгартириш
тўғрисидаги
қўшимча
даъво
аризасига нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, даъво
талабларини қисман тан олиб, истеъмол қилинган ичимлик
суви учун 38 799 408 сўм пул маблағларини тан олишини ва
уни тез орада тўлаб беришини маълум қилиб, суддан
даъвонинг 397 283 149,44 сўм зарар ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамаси ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида
тегишли
тартибда
хабардор
қилинган
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахс “Orzu Qurilish Biznes”
МЧЖ суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни учинчи шахс ва ССП вакили иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига
қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво
талабларининг
миқдорини
кўпайтиришга
ёки
камайтиришга, даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақли.
Ушбу кодекснинг 169-моддасига кўра суднинг ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
аризалари
ва
илтимосномаларини
қаноатлантириш
тўғрисидаги
ёки
қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни
кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён
қилиниши мумкин.
Мазкур даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш
тўғрисидаги аризасига кўра жавобгардан 432 401 846 сўм
ундириш талаби жавобгардан 38 799 408 сўм асосий қарз,
397 283 149,44 сўм зарар ундириш талабига ўзгартириш
ҳақидаги қўшимча даъво ариза ИПК талабларига риоя
қилинган ҳолда судга тақдим қилинган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг қўшимча даъво
аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор
қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён
этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги
хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса,
асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у
далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги,
ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75моддалари
талабларини
инобатга
олган
ҳолда
асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
даъвогар
ва
жавобгар ўртасида 2018 йил 1 августда сув таъминоти ва
оқава сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш ҳақида 187сонли шартнома имзоланган.
“Таъминотчи” корхонанинг мутахассислари томонидан
2019 йил 24 декабрда “Абонент”нинг ичимлик суви билан
таъминланиш ҳолати ўрганилган ва ўрганиш натижасига
кўра абонент сувдан
76 диаметрли қувурга
техник шартларсиз уланиб олганлиги аниқланган ва 0000204сонли далолатнома расмийлаштирилган ва Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Коммунал
хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”
2014 йил 15 июлдаги 194-сон Қарорига 2-Илова билан
тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га асосан
формула бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, “Абонент”га нисбатан
397 283 149,44 сўм зарар ҳисобланган ва жавобгардан ушбу
суммани ундириш сўралган.
Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
“Коммунал
хизматлар
кўрсатиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги
194-сон
Қарорига
2-Илова
билан
тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 87,94-бандларига
асосан жавобгарнинг манзилига оҳириги марта борган
кундан, яъни 2018 йил 17 август кунидан 2019 йил 24
декабрь кун (хатлов ўтказилган кун)гача бўлган давр учун
ҳисобланган 397 283 194,44 сўм моддий зарар ҳисобланган.
Ваҳоланки, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 1
апрелдаги 295-сон қарорига асосан қурилиши тугалланган
объектларни фойдланишга қабул қилиш ҳақидаги Давлат
қабул ҳайъатининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги
қарорига асосан жавобгар томонидан қуриб битказилган 2 та
16 ва 17-сонли 5 қаватли (ертўла қисми нотурар жой, 1қавати Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 2,3,4,5-қаватида
2ва 3 хонали уй-жойлар) объектни фойдаланишга қабул
қилиш тўғрисидаги “Ишчи қабул ҳайъати”нинг 2019 йил март
тақдим этилган далолатномалари тасдиқланган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан 397 283 149,44 сўм
зарар ундириш талаби исботлаб берилмади.
Шунга кўра даъвонинг жавобгардан 397 283 149,44 сўм
зарар ундириш талабини қаноатлантириш рад қилиниши
лозим.
Шунингдек абонентнинг 2020 йил 01 февраль куни
ҳолатида ичимлик суви ва оқова хизматлардан бўлган асосий
қарздорлиги
38 797 182 сўмни ташкил қилган.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгардан 38 797 182 сўм
асосий қарздорликни ундириш талаби қаноатлантирилиши ва
жавобгар “Strong Building” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
фойдасига 38 797 182 сўм асосий қарздорлик ундирилиши
лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилади.
Бироқ жавобгар судга ариза тақдим қилиб, ишни кўриш
билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
зиммасига юклашни сўраган.
Шунга кўра суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилиши лозим.
Баён этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, почта харажатларини жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундиришни, давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 170, 176-179,
186-моддалари, ФКнинг 236, 333, 468-478-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Strong Building” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Toshkent suv ta`minoti” МЧЖ ҳисобига 38 797
182 сўм асосий қарз ва 17 840 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 8 648 036,92 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Б.Б.Тўраев