← Назад
Решение #636829 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 367 | — | law | |
| ФКнинг | 370 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/816-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Хххх‖ АТБ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси жавобгар "ХХХХ" оилавий корхонаси ҳисобидан 24 482 452,82 сўм
кредит асосий қарзи, 3 222 903,63 сўм кредит фоизи ва 2 843 939,58 пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили –
Р.Таджиев (2022 йил 21 ноябрдаги 03-05/1013-сонли ишончнома асосида),
иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ―Хххх‖ АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" оилавий
корхонаси ҳисобидан 24 482 452,82 сўм кредит асосий қарзи, 3 222 903,63 сўм
кредит фоизи ва 2 843 939,58 пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъво талабидаги қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга
оширмаганлигини баѐн қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда –
ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
11 август куни 42115-сонли Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит
ажратиш бўйича оммавий оферта шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра
даъвогар томонидан жавобгарга 1 (бир) йил муддатга кредитдан
фойдаланганлик учун 22,99 фоиз тўлаш шарти билан 28 229 560 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 9-бандига асосан, жавобгар олинган кредитни
қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни
шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз
тўловларини, ўз вақтида тўланмасдан келинган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 367-моддасида ―Бир ѐки бир неча муайян шахсга юборилган,
етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф
йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш
ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади. Офертада шартноманинг
муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак. Оферта уни йўллаган шахсни
оферта йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди.
ФКнинг 370-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ―Оферта
юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт
ҳисобланади. Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур шартноманинг 10-бандига кўра кредит бўйича тўлов 60 (ўттиз)
календарь кунидан ортиқ амалга оширилмаганда банк кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни суд тартибида, муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Даъвогар жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Жавобгар
шартнома мажбуриятларини бузиб кредит қарзини қайтариш муддатларига риоя
этмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйгани шартнома шартлари, иш
ҳужжатларидаги бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади, шу сабабли
суд банкнинг жавобгардан кредит бўйича асосий қарзни ва фоизини ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан кредит
шартномаси бўйича 24 482 452,82 сўм кредит асосий қарз ва 3 222 903,63 сўм
кредит фоизи ундириш тўғрисидаги даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 38-бандига асосан
жавобгардан 2 843 939,58 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шунинг учун суд даъвогарнинг жавобгардан 2 843 939,58 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" оилавий корхонаси ҳисобидан ―Хххх‖ АТБ фойдасига
24 482 452,82 сўм кредит асосий қарзи, 3 222 903,63 сўм кредит фоизи,
2 843 939,58 пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
610 985,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов