← Назад
Решение #636838 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илиш ФК | 187 | — | law | |
| олларда ФК | 187 | — | law | |
| аноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли ФК | 187 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-1909/28487-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 9 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева ва
Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Samitol
choyxonasi” хусусий фирмаси вакиллари Ф.Акрамов (2022 йил 18 июлдаги
ишончномага асосан) ва Б.Таджиходжаев (2022 йил 18 июлдаги ишончномага
асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори устидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Samitol choyxonasi” хусусий фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Тошкент
шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Сергили туман
ҳудудий бўлими ва Сергели тумани ҳокимияти зиммасига объектга нисбатан мулк
ҳуқуқини белгиловчи кадастр ҳужжатини даъвогар номига расмийлаштириб бериш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
қилиб, объектни даъвогар номига расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш
талабини мулк ҳуқуқини тан олишга ўзгартирган. Суд томонидан даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг 2019 йил 16 декабрдаги ажрими билан “Тошкент шаҳар ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Сергили туман ҳудудий бўлими ишга
дахлдор бўлган “Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан алмаштирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга Янгиҳаёт
туман ҳокимлиги, Кадастр Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси низо предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида (бундан
буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган.
Даъвогар даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат
қилиб, даъво талабини ўзгартириб, жавобгарлар зиммасига объектда жойлашган
жами майдони 248 кв.м.дан иборат бино-иншоотга (литер 0001- литер 0005)
нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқини тан олишга ўзгартиришини сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги даъвогаринг аризаси иш юритишга қабул
қилинган. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 12 декабрдаги
қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгарлар ва учинчи шахслар вакиллари муҳокамаси вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарлар ва учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Аниқланишича, Сергели тумани ҳокимининг 1997 йил 22 майдаги
99-ф-сонли фармойиши билан Сергели тумани, Сергели ва Янги Сергели кўчалари
кесишган жойдаги қуриб битказилмаган чойхонани фуқаро А.Каримовга вақтинча
кўча кенгайгунга қадар қуриб битказиб, қайта таъмирлашга рухсат этилган.
Чойхонанинг кўриниши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари Меъморчилик бошқармаси
томонидан тасдиқланган.
Сергели тумани ҳокимининг 1999 йил 11 июлдаги 1022-к сонли қарори билан
“Самитол” чойхонасини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатнома
тасдиқланган ва ушбу ер майдони ҳокимият томонидан керак бўлиб қолган
тақдирда, “Самитол” чойхонасини бузиб ташлаш тўғрисида фуқаро
А.В.Таджиходжаев огоҳлантирилган.
Сергели тумани ҳокимининг 2013 йил 18 ноябрдаги сонли қарори билан
даъвогарга “Самитол” чойхонаси фақат ободанлаштириш ишларини амалга
ошириш учун бириктириб берилган.
2013 йил 4 октябрдаги кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларига кўра
объектда ер участкаси майдони 1128 кв.м. ташкил этиши ва унда қуйидаги жами
11 та бино-иншоотлар мавжудлиги қайд этилган: литер 0001 (Блок-А)
умумовқатланиш биноси умумий майдони 84.0 кв.м., литер 0002 (Блок-Б) савдо
дўкони ва чойхона биноси умумий майдони 27.0 кв.м., литер 0003 (Блок-В) ошхона
биноси умумий майдони 44.0 кв.м., литер 0004 (Блок-Г) ошхона биноси умумий
майдони 61.0 кв.м., литер 0005 (Блок-Д) омборхона биноси умумий майдони
32.0 кв.м., литер 0006 (Блок-Г1) ҳужжатсиз шийпон иншооти умумий майдони
5.0 кв.м., литер 0007 (Блок-Г2) ҳужжатсиз шийпон иншооти умумий майдони
6.0 кв.м., литер 0008 (Блок-Ж) ҳужжатсиз қурилган шийпон иншооти умумий
майдони 93.0 кв.м., литер 0009 (Блок-З) ҳужжатсиз қурилган шийпон иншооти
умумий майдони 51.0 кв.м., литер 0010 (Блок-И) ҳужжатсиз қурилган шийпон
иншооти умумий майдони 137.0 кв.м., литер 0011 (Блок-Л) ҳужжатсиз қурилган
ҳожатхона биноси умумий майдони 21.0 кв.м. мавжуд.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Тошкент
шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Сергили туман
ҳудудий бўлими ва Сергели тумани ҳокимияти зиммасига объектга нисбатан мулк
ҳуқуқини белгиловчи кадастр ҳужжатини даъвогар номига расмийлаштириб бериш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогар даъво предметини
ўзгартириш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиб, объектни даъвогар номига
расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш талабини мулк ҳуқуқини тан олишга
ўзгартирган. Суд томонидан даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги
даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 182-моддасига кўра, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш
асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш
соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни
яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини
хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи
муддат; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа асослар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил
19 ноябрдаги “Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар
томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги
220-сонли қарорининг 11.2-бандида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи
муддат асосида мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим:
- мол-мулкка эгалик қилиш ҳалол ҳисобланади, агар мол-мулкка эгалик
қилишнинг асослари ғайриқонуний бўлмаса;
- мол-мулкка эгалик қилиш ошкора ҳисобланади, агар шахс мол-мулк унинг
эгалигида эканлигини яширмаса. Шахс томонидан мол-мулкни сақлаш учун
қаратилган чораларнинг кўрилиши ушбу мол-мулкни яшириш ҳисобланмайди;
- эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг
187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг
бошқа шахсга вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг
узилишига олиб келмайди;
- мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиш шартномасиз эгалик қилишни
англатади. Шу муносабат билан мол-мулкка эгалик қилиш шартномавий
мажбуриятлар (ижара, сақлаш, ҳақсиз фойдаланиш ва бошқалар) асосида амалга
оширилган ҳолларда ФКнинг 187-моддаси қўлланилмайди.
Кадастр ҳужжатларида объектда жойлашган 1128 кв.м. ер майдони ер ижара
шартномаси асосида ва унда жойлашган 248 кв.м. бино иншоотлар хўжалик
юритиш ҳуқуқи асосида даъвогар фойдаланишига берилган. Мазкур ҳолат даъвогар
номига 2013 йил 4 октябрда берилган серияси О`Y 19625604 ва серияси
ТА 1948961 бўлган гувоҳномалар ҳамда
О`Y 62560413360-59-сонли ва
ТА 194896116800-71-сонли реестр рақами давлат рўйхатидан ўтган далиллар билан
ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда даъвогарга ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор мавжуд
эмаслиги, мол-мулкка эгалик қилиш ер участкасига нисбатан ижара ҳуқуқи ва
объектга нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида амалга оширилганлиги, даъво
талабларини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли ФКнинг
187-моддасини қўлланиб бўлмайди. Шу сабабли давогарнинг даъво талабини
қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Кассация шикоятида кўрсатилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 12 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев