Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/414 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бахор куёши масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068754 Claim ID 3133923 PDF Hash 7cc2efa94838e70c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Бўстон туман 4-1703-2302/414-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар «Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Шахобутдинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 529 630 000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 287 662 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 61 138 000 сўм фоиз қарздорликни, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга давлат дастури асосида 5 йил муддатга 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 300 000 000 сўм кредит маблағи берилганлигини, жавобгар шартнома шартларини бузиб, сурункали равишда тўловларни амалга оширмасдан келганлигини, тўловларни амалга ошириш юзасидан талабнома юборилганлигини, талабнома оқибатсиз оширмаганлигини, нотариус томонидан 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган гаров шартномасига асосан Андижон вилояти Шахрихон тумани Андажон МФЙ Андижонлик кўчасида 1 273,84 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 1 049,13 кв метр, фойдаланиш майдони 1 492,54 кв метрдан иборат 10 хонали икки қаватли универмаг, биринчи ҳамда иккинчи савдо дўкони бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга тақдим этилганлигини, гаров шартномасида 10 хонали 2 қаватли универмаг ёки биринчи ва иккинчи савдо дўкони бино иншоотлари деб ёзилган бўлсада, барча бино комплекслари гаровга тақдим этилганлигини, кадастр ҳужжатлари бўйича икки қаватли универмаг бино ва иншоотлари келишув далолатномасига асосан 1 560 000 000 сўмга баҳоланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида гибрид почта алоқа тармоғи орқали ва жамият раҳбари И.Эрматов шахсан хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг интернет тармоғидаги расмий “Registr.stat.uz” сайтида жамият раҳбари О.Алижонов эканлиги аниқланганлиги сабабли суднинг ажрими жамият раҳбари О.Алижоновнинг ўғлига топширилган. Шу билан бирга даъвогар вакили томонидан судга жамият раҳбари О.Алижоновнинг хонадонига суд ажримини топшириш учун борганида у хонадонида бўлмаганлиги сабабли телефон орқали боғланганлигини, суҳбат давомида О.Алижонов жамият раҳбари эмаслигини, ҳозирги кунда ҳам И.Эрматов жамият раҳбари эканлигини, у суд муҳокамаси тўғрисида хабардор қилинганлигини айтганлигини, И.Эрматовнинг хонадонига ҳам борганлигини, И.Эрматовнинг онаси билан суҳбатлашилганда ўғлини суд мажлисидан хабардор эканлигини, ушбу иш бўйича суд мажлисида адвокат Ш.Алижонов иштирок этишини маълум қилганлиги ҳақида билдирги тақдим этилди. Шу билан бирга Бўстон туманлараро судининг иш юритувида бўлган 4-1703-2202/1418-сонли иш вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилишида жавобгар вакили сифатида иштирок этган адвокат Ш.Алижоновга ҳам суд мажлиси ҳақида телефон орқали хабар берилган. Бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. ИПКнинг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини, ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Шахрихон филиали ва «Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 26 ноябрь кунги №ЁК/2-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 йил муддатга трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш цехи ва 300 ўринли тўйхонани ишга тушириш мақсадида ишлаб чиқариш дастгохлари сотиб олиш ва ишлаб чиқариш биносини реконструкция қилиш учун 1 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 1 300 000 000 сўм кредитни асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар кредит шартномасига асосан жавобгар сотиб олган тикув машиналари ва дастгохлари, қурилиш материаллари, алюмин профиллар ва аксесуарлари сотиб олиш учун 2019 йил 30 ноябрь кунги №1-сонли тўлов топшириқномаси билан “Belt start corporation” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 750 000 000 сўм, №2-сонли тўлов топшириқномаси билан “Самоинур Акфа” МЧЖ нинг ҳисоб рақамига 350 000 000 сўм, №3-сонли тўлов топшириқномаси билан “Asia maxtorg” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 200 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан шартнома асосида жавобгарга кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 августдаги 669-сонли қарорига асосан Ёшлар келажагимиз давлат дастури асосида ажратилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2023 йил 23 январь ҳолатига 529 630 000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 287 662 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 61 138 000 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаган. Жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогарнинг манфаати кўзланиб Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.11-бандига кўра қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий ахволи ёмонлашганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, банк берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суднинг 2023 йил 21 февраль кунги ажрими билан мутахассис хулосасини олиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилиб, ажрим ижро қилиш учун Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасига юборилган. Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси бош инспектори томонидан берилган маълумотномада 2023 йил 23 январь куни ҳолатига жамиятни банк олдида кредит шартномаси бўйича кредит танидан муддати ўтган қисми бўйича 287 661 335 сўм, муддатли қисмидан 529 629 630 сўм, муддатли фоиздан 26 694 945 сўм, муддати ўтган фоиздан 6 092 983 сўм қарздорлиги, муддати ўтган фоизга ҳисобланган пенядан 301 951 сўм, муддати ўтган кредит танига ҳисобланган пенядан 28 035 600 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси бош инспектори томонидан берилган маълумотномага қўшимча қилиниб, банк судга киритган даъвода 61 138 000 сўм фоиз қарзи кўрсатилган бўлиб, ушбу суммани ичида 28 337 551 сўм пеня суммаси ҳам қўшилганлиги маълум қилинган. Суд, Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси бош инспектори томонидан берилган маълумотномага баҳо бериб, мутахассис маслахати ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг даъво талабида неустойка ундириш ҳақида талаб мавжуд эмас, суд муҳокамаси даврида қўшимча даъво ариза берилмади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлиги тарафларнинг судда берган тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва мутахассис томонидан берилган маълумотнома билан ўз исботини топади. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 529 629 630 сўм муддатли кредит қарз, 287 661 335 сўм муддати ўтган кредит қарз ва 32 787 928 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Кредит таъминоти сифатида Шахрихон туман 2-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли Андижон вилояти Шахрихон тумани Андажон МФЙ Андижонлик кўчасида 1 273,84 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 1 049,13 кв метр, фойдаланиш майдони 1 492,54 кв метр, “0001, 0002, 0003” кадастр рақами билан белгиланган 10 (ўн) хонали 2 (икки) қаватли универмаг, биринчи ва иккинчи савдо дўкони бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга тақдим этилган. Гаровга қўйилган мулк тарафлар томонидан 2019 йил 26 ноябрь куни тузилган баҳолаш далолатномасига асосан 1 560 000 000 сўмга баҳоланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридаги қонун нормаларига асосан кредит ундирувини тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига асосан 1 560 000 000 сўмга баҳоланган гаровдаги Андижон вилояти Шахрихон тумани Андажон МФЙ Андижонлик кўчасида 1 273,84 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 1 049,13 кв метр, фойдаланиш майдони 1 492,54 кв метр, “0001, 0002, 0003” кадастр рақами билан белгиланган 10 (ўн) хонали 2 (икки) қаватли универмаг, биринчи ва иккинчи савдо дўкони бино ва иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан)га гаровга қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 30 000 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 17 001 577,86 сўм, даъвогар ҳисобидан 567 022,14 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “Агробанк” фойдасига 529 629 630 сўм муддатли кредит қарздорлик, 287 661 335 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик, 32 787 928 сўм фоиз қарздорлик ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига асосан 1 560 000 000 сўмга баҳоланган гаровдаги Андижон вилояти Шахрихон тумани Андажон МФЙ Андижонлик кўчасида 1 273,84 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 1 049,13 кв метр, фойдаланиш майдони 1 492,54 кв метр, “0001, 0002, 0003” кадастр рақами билан белгиланган 10 (ўн) хонали 2 (икки) қаватли универмаг, биринчи ва иккинчи савдо дўкони бино ва иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан)га қаратилсин. «Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 17 001 577,86 сўм давлат божи ундирилсин. АТБ “Агробанк”дан Республика бюджетига 567 022,14 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Ш.Абдухаликов