← Назад
Решение #636928 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
Марғилон шаҳар
2023 йил 9 март
4-1504-2303/589-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисизда, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖнинг, жавобгар “Ғуломжон Машраб ўғли” фермер
хўжалигидан 1216414 сўм асосий қарз ва почта харажати ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Иш ҳужжатларига кўра, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг Тошлоқ туман Электр
таъминоти корхонаси ва “Ғуломжон Машраб ўғли” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида электр энергияси таъминоти
бўйича 2021 йил 4 январь куни 420330-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогарнинг Тошлоқ туман Электр таъминоти корхонаси жавобгарга
туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб беришни, жавобгар
эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогарнинг Тошлоқ туман Электр таъминоти корхонаси томонидан
жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар истеъмол
қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан
қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1216414 сўм асосий қарз ва почта харажати ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига уларнинг вакили
келмади.
Бироқ, даъвогар томонидан судга ариза тақдим қилиниб, даъвони даъвогар
иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг
иккинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади 170моддасининг учинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра суд, низони даъвогар ва жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин деб топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш
Қоидалари”нинг
127-бандига
кўра,
электр
энергияси
истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга
мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023
йил 1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида
1216414 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси ҳисобрақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли ижро этилмаган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик
тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 1216414 сўм асосий қарз ва 30000 сўм почта харажати
ундиришни, шунингдек жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
фойдасига, жавобгар “Ғуломжон Машраб ўғли” фермер хўжалигидан 1216414
сўм асосий қарз ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи тарафлар қонунда белгиланган тартибда мазкур ҳал
қилув қарори устидан апелляция шикояти (протест келтириш) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
Х.А.Бойназаров