Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/282 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1063383 Claim ID 3161659 PDF Hash 517e2640c8645f0b... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 72-моддаси тисодий процессуал кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 09 март 4-1103-2301/282-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жавобгар "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 94.214.970 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Мухаммедов (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "MUXSINAMUXLISA" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 94.214.970 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Мухаммедов даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жамият фаолияти текширувдан ўтказилганда бир қатор камчилиаклар аниқланганлигини, жумладан давлат экологик экспертизасининг давлат экологик экспетизасининг ижобий хулосасиз фаолият юритаётганлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилмаганлиги, атмофера ҳавосига ташланаётиган ифлослантирувчи моддалрга таҳлилий назорат олиб бориш учун аналитик назоратга ихтисослашган лабораториялар билан шартнома тузилмаганлиги ва аналитик назорат олиб борилмаганлиги, корхона томонидан топширилган ҳисоботларга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорига асосан 2022 йил 6 ойлик фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташламалар учун компенсация тўловларига 41.865.848 сўм ҳисобланганлигини, гидроҳимояланган хандак ўз вақтида тозаланмаганлиги сабабли оқова сувлар хандакдан тошиб чиқиб ерларни ифлослантираётганлиги, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши меъёрлари белгиланмаганлиги, ҳудудда ҳосил бўлган маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш учун тегишли матасадди идоралар билан шартномалар тузилмаганлиги натижасида ҳар хил турдаги чиқиндилар тўпланиб қолганлиги каби ҳолатлар аниқланганлиги, 2021 йил 6 ойлик фаолияти давомида ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 52.349.122 сўм миқдорда компенсация ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлнтириб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосарининг "MUXSINAMUXLISA" масъулияти чекланган жамиятида текшириш ўтказиш тўғрисидаги 2022 йил 06 январдаги 01-04-006-сонли хатига (217492-махсус рақамли келишув) асосан Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 20 январдаги 32/А-сонли буйруғига асосан махсус комисия аъзолари ҳамда "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти раҳбари иштирокида 2022 йил 26 январдан 28 январгача 2 кун давомида текшириш ўтказилган. Ўтказилган текшириш юзасидан 2022 йил 28 январда расмийлаштирилган далолатномага асосан: -"MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 15, 25 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 07 сентябрдаги "Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 541-сонли қарорининг 1-иловасига асосан корхона 2-тоифасига мансуб. -корхона томонидан "Атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза" лойиҳаси (ЗВОС) ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги; -атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилмаганлиги; -корхонада атмосферага ташланаётган ифлослантирувчи моддалар, оқизилаётган оқова сувлар бўйича таҳлилий намуна олиш учун "Аналитик назоратга ихтисослашган лабораториялар билан шартнома тузилмаганлиги, шу кунга қадар аналитик назорат олиб борилмаганлиги; -корхона томонидан "Атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза" лойиҳаси (ЗВОС) ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинмаганлиги натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрлари ишлаб чиқилмаганлиги; 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорига асосан 2022 йил 6 ойлик фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташламалар учун компенсация тўловларига 41.865.848 сўм ҳисобланган. - гидроҳимояланган хандак ўз вақтида тозаланмаганлиги сабабли оқова сувлар хандакдан тошиб чиқиб ерларни ифлослантираётганлиги; - корхона томонидан "Атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза" лойиҳаси (ЗВОС) ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинмаганлиги натижасида чиқиндиларнинг ҳосил бўлими ва жойлаштирилиши меъёрлари белгиланмаганлиги бунинг натижасида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тегишли ташкилотлар билан шартнома тузилмаганлиги натижасида ҳудуд кўздан кечирилганда белгиланмаган жойларда ҳар хил турдаги чиқиндилар тўпланиб қолганлиги; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорига асосан 2022 йил 6 ойлик фаолияти давомида ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 52.349.122 сўм миқдорда компенсация ҳисобланган. Текшириш натижаси аниқланган камчиликларни баратарф этиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ушбу далолатномага имзо чекишдан ва эътирозларини билдиришдан бош тортган. Шунингдек, "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан 2022 йил 6 ойлик фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташламалар учун компенсация тўловларига 41.865.848 сўм ҳамда ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 52.349.122 сўм, жами 94.214.970 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб: "Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўланиши, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланиши, экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атрофмуҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация белгиланган. Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жавобгар "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамиятига тўловларини амалга ошириш ҳамда юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса-да, мазкур огохлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибдатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва муссасалар атроф-муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур қонуннинг 24-моддасида давлат экологик экспертизаси хўжалик қарори қабул қилинишидан олдин ўтказилиши шарт бўлган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбири эканлиги ҳамда давлат экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ўтказилиги ҳамда ушбу қонуннинг 25-моддасида Давлат экология экспертизаси объектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланши, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши назарда тутилган. Ўзбекисон Республикасининг "Экологик экспертиза тўғрисида"ги қонунининг 11-моддасида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шарт бўлган объектларга амалдаги атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларлар киритилиши назарда тутилган. Мазкур қонуннинг 13-моддасида ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийлиги, давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилиши белгилаб қўйилаган. Ўзбекисон Республикаси "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасида атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилаши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Юқорида қайд қилинганларга, даъвогарнинг даъво талаблари Қонун хужжатлари ва иш хужжатларига илова қилинган хужжатлар асосида ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар қонунда белгиланган талаблар асосида фаолият кўрсатмаётганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 94.214.970 сўм компенсация тўловини ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "MUXSINA-MUXLISA" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 94.214.970 сўм компенсация тўлови, 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджети фойдасига 1.884.299,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов