Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/812 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "G`ULOMJON HOJI OTA - AGRO" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1065348 Claim ID 3176399 PDF Hash 85b7d4bf03b7ab25... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
олатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддаси олатларни исботлаши керак ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 март 4-1104-2302/812-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 335 817 908 сўм асосий қарз, 69 984 205 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Ўртачирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Турматов (2023 йил 5 январдаги 01/03-8-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Нарматов (2023 йил 6 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 335 817 908 сўм асосий қарз, 69 984 205 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Ўртачирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қуритиш тозалаш учун ассосиз ушлаб қолинган сумма билан 323 058 915 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорлик қисман бартараф этилганлиги, қолган қарздорлик ҳам тўлаб берилишини билдириб, пеня суммасини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2021 йил 15 ноябрь куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича Y70-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 31,0 гектар ер майдонидан 113,9 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 112,323 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 076 108 656 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномага асосан асосан жавобгар томонидан қуритиш тозалаш учун ассосиз ушлаб қолинган 12 758 993 сўмни ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалашга қилинадиган харажатлар жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини ушбу қисмини қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўртачирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги сабабли суд, қуритиш тозалаш учун ассосиз ушлаб қолинган сумма билан 323 058 915 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан 69 984 205 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 11.000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 323 058 915 сўм қарздорлик, 11 000 000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 323 058 915 сўм қарздорлик, 11 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 8 116 042,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов