← Назад
Решение #637022 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani,
Mustaqillikko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Бўстон туман
4-1703-2302/768-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар NODIRBEK KELAJAK NURI фермер
хўжалигига нисбатан тақдим этган аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи
вакили О.Эрматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, NODIRBEK
KELAJAK NURI фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан
иккита бир ҳил аризалар тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал
қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи 2023 йил 19 февраль кунги 0340083394-сонли ариза билан мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 февралдаги 4-1703-2302/767-сонли ажрими билан
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси NODIRBEK KELAJAK NURI фермер
хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси
учинчи қисмининг 1-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 09 март куни соат 10-50га
тайинланган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига
асосан озод этилганлигини инобатга олишни лозим тиопади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг NODIRBEK KELAJAK NURI
фермер
хўжалигига
нисбатан
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Ш.М.Абдухаликов