Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/5575 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ADA-ELECTRONICS" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "BUXORO QORAKO
Source ID 1035510 Claim ID 3164319 PDF Hash 6dfb8a5f148331df... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 48-моддаси ИПКнинг 48 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
йича ушбу Кодекс 279-моддаси йича ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 9 март 4-1801-2201/5575-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан АТБ “Агробанк” томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни АТБ “Агробанк” Қарши филиали вакиллари Ю.Юсупов, А.Ниёзов, Н.Ўроқов (ишончнома асосида), даъвогар “АДА-Электроникс” КТСИ/Ч вакили Б.Назаров (ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “АДА-Электроникс” КТСИ/Ч манфаатида жавобгар “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 20 августдаги 1/08-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августда тузилган 1/08-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб АТБ “Агробанк” томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган АТБ “Агробанк” вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари бузилганлигини, банкнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъсир қиладиган қарор қабул қилинганлигини, банк учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлигини, сабаби олди-сотди шартномаси асосида олинган мулк гаровда турганлигини, даъвогар буни билгани ҳолда кредит таъминотини бегоналаштириш мақсадида олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини, бугунги кунда қопланмаган кредит қарздорлик мавжудлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, суд томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли қарор қабул қилинганлигини, сабаби шартнома бўйича тўловлар амалга оширилмасдан қўпол равишда бузилганлигини, мулкнинг гаровга қўйилганлигини кейин билганлигини, гаров мажбурияти ипотека шартномаси бўйича кучда турганлигини, кредит таъминотсиз қолмаганлигини, олди-сотди шартномаси даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилганлигини, бунга банкнинг алоқаси йўқлигини, унинг манфаатига таъсир қилмаслигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар телефонограмма орқали огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ва тақдим этилган далилларни моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ҳамда суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 20 августда 1/08-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан сотувчи (даъвогар) Қарши тумани, Бешкент шаҳар Ҳамза кўчаси 15-уйда жойлашган “Универмаг” биносини 80 000 000 сўмга сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи (жавобгар) мулкни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 5.1-бандига кўра ушбу сумманинг 20 фоизини шартнома имзоланганидан кейин, қолган 80 фоизини кўчмас мулк топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилганидан сўнг 30 кун муддат ичида тўлашга келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгар томонидан шартнома жиддий равишда бузилганлиги сабабли тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган деб ҳисоблайди. Чунки, тақдим этилган далилларга кўра АТБ “Агробанк” Қарши филиали ва “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасида кўзда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2020 йил 5 октябрда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан қарздор “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Қарши тумани “Бунёдкор” МФЙ А.Темур кўчаси 15-уйда жойлашган “Универмаг” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини бекор қилишда ушбу мулкнинг гаровда турганлигини ва тақиқ мавжудлигини аниқламасдан ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида АТБ “Агробанк”ни ишга жалб қилмасдан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. ИПКнинг 48-моддасига асосан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман асосли деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 5-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 4 Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда иш учун муҳим ҳолатларни, низоли кўчмас мол-мулкка нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида АТБ “Агробанк”ни жалб этиш, суд харажатларини тўғри ҳал этиш ҳамда қонуний ва асосли қарор қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни ҳамда апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 260, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Касби туманлараро иқтисодий судига юборилсин. АТБ “Агробанк”нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Базаров Ҳ.Турсунов