Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2202/3442 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KASBI DON-AGRO-KLASTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "RAXIMOVA TOJINOR" фермер хўжалиги
Source ID 1035122 Claim ID 3160360 PDF Hash e883ca7f529c5d61... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 9 март 4-1805-2202/3442-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “RAXIMOVА TOJINOR” фермер хўжалигининг апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари Т.Рахимова (паспорт маълумотномаси асосида) (даъвогар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Kasbi don agro klaster” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “RAXIMOVА TOJINOR” фермер хўжалигидан 15 102 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб “RAXIMOVА TOJINOR” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз важларини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқатдан шартномага нисбатан кам маҳсулот топширилганлигини, бунга объектив ҳолатлар сабаб бўлганлигини, об-ҳаво яхши келмаганлиги сабабли бунга йўл қўйилганлигини, ўша пайтда даъвогар вакиллари ҳеч қандай эътироз билдирмаганлиги, улар бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келишини, ғаллани шамол пайхон қилганлиги бўйича далолатнома тузилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхасини даъвогар олган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 октябрда 72-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан жавобгар 2022 йил ҳосилидан 27 гектар ер майдонида 89.1 тонна миқдорида бошоқли дон етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан 16.8 тонна қиймати 50 340 000 сўмлик маҳсулот кам топширилган. Шу сабабли даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан 15 102 000 сўм жарима ундиришни сўраб даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари асосида даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида жавобгарнинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида тайёрловчига 2022 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 466-моддасига асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида жавобгар (хўжалик) маҳсулотни шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогар (тайёрловчи)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 261-моддасида қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланидан неустойка жарима ҳисобланиши белгиланган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг форс-можар ҳолати сабабли шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги билан боғлиқ важларига қўшилмайди. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини енгиб бўлмайдиган куч ҳолатда (форс-мажор) оқибатида бажармаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмаслиги, 6.3-бандида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссия бундай ҳолатлар оқибатида шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса бериши мумкинлиги қайд этилган. Аммо, жавобгар ва тегишли мутахассислар иштирокида шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлигига форс-мажор ҳолати сабаб бўлганлигини исботловчи хулоса ёки далолатнома тузилмаган. Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келганлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдирини лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-238, 261, 465, 466-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 174, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “RAXIMOVА TOJINOR” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “RAXIMOVА TOJINOR” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар А.Арзиев Ҳ.Турсунов