Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/810 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MA'RUF RAXMATILLAEV" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MELEK DON AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1065359 Claim ID 3176551 PDF Hash bf070b9a1cef12e8... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФК 327-моддаси суд ФК 327 law
ки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддаси ки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 март 4-1104-2302/810-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 15 614 818 сўм асосий қарз, 7 807 409 сўм пеня, 2 842 000 сўм субсидия, 426 300 сўм фоиз, 286 455 сўм транспорт харажатлари, 143 227 сўм транспорт харажатлари учун ҳисобланган пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Хххх вакиллари А.Игамбердиев (2023 йил 18 январдаги 01-1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Абдувалиев (ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 15 614 818 сўм асосий қарз, 7 807 409 сўм пеня, 2 842 000 сўм субсидия, 426 300 сўм фоиз, 286 455 сўм транспорт харажатлари, 143 227 сўм транспорт харажатлари учун ҳисобланган пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Хххх даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили асосий қарз ҳамда субсидия ундириш талабларига эътироз билдирмасдан, транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли даъво талабини ушбу қисмини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъво талабини қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 17 майда 81-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи), даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон маҳсулотлари етказиб берилган. Шартноманинг 3.4-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан пул маблағлари қисман тўланиб, қолган қисми бўйича тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 15 614 818 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб, юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгардан 7 807 409 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 7 807 409 сўм пеня миқдорини 1 500 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 2 842 000 сўм субсидия ундириш талаби қўйилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 1 июлдаги 2-сонли ҳисоб-фактурага асосан давлат ресурслари учун 8,120 тн. дон маҳсулотлари етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорининг 1-бандига кўра, ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига сотилган товар доннинг ҳар 1-тоннаси учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан 350 минг сўмдан субсидия тўланиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, ғаллачилик кластерларининг фермер хўжаликларидан харид қилиниб давлат ресурсларига сотилган ҳар бир тонна товар дон учун мазкур қарор доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фермер хўжаликларига 350 минг сўмдан қўшимча маблағ тўлаб бериши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари бажарилмасдан субсидия маблағлари тўлаб берилмаган. Шу билан бирга, суд субсидия ундириш даъво талабини (8,120 *350 000=2 842 000 сўм) тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортаѐтганлиги сабабли жавобгардан 426 300 сўм фоиз ундириш талаби қўйилган. ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Жавобгар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, суд даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 9-бандига кўра қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли. Мазкур қарорнинг 11-бандига кўра агар пул мажбуриятини бажармаганлик ѐки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ѐки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, талаб қилинган 426 300 сўм фоиз суммасини 100 000 сўмгача камайтиришни, фоизнинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 2.4-бандига асосан 286 455 сўм миқдорида транспорт харажатлари ва 4.3-бандига асосан жавобгардан 143 227 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги сабабли, суд даъвонинг транспорт харажатлари ва унга ҳисобланган пеня ундириш тўғрисидаги талабини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, даъво талабини транспорт харажатлари ва унга ҳисобланган пеня қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 614 818 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 2 842 000 сўм субсидия, 100 000 сўм фоиз ва 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 533 810,54 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвони рад қилинган қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3- банди, учинчи хатбошисига асосан даъвогар фермер хўжалиги ҳисобидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 15 614 818 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 2 842 000 сўм субсидия, 100 000 сўм фоиз ва 30 000 почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 533 810,54 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов