Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/1430 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иминов Абдуқодир Маннапович Ответчик / Подсудимый NAMANGANPAXTASANOAT AJ
Source ID 1039195 Claim ID 3110798 PDF Hash dcb86d2cdb0e3e51... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шикоятда ИПКнинг 259-моддаси шикоятда ИПК 259 law
идаги шикоятини ИПКнинг 266-моддаси идаги шикоятини ИПК 266 law
жалик процессуал кодекси 40-моддаси жалик процессуал кодекси 40 code_article
онуни 37-моддаси онуни 37 law
ХПКнинг 132-моддаси ХПКнинг 132 law
оидалар ва ХПК 146-моддаси оидалар ва ХПК 146 law
суд ХПК 60-моддаси суд ХПК 60 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2202/1430-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Тўхтабоев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Қ.Ходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар Қ.Пайзирахмановнинг вакили – адвокат С.Қаххаров (2022 йил 5 июлдаги 000042-сонли ордер ва 2022 йил 5 июлдаги ишончнома асосида), даъвогар З.Набиев ва унинг вакили – адвокат Ф.Умаров (2023 йил 7 мартдаги 11-сонли ордер асосида), “Chortoq Mashinasozlik” МЧЖ вакили – юрисконсульт Ғ.Каримов (2023 йил 1 мартдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогарлар “Chortoq Mashinasozlik” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари А.Иминов, Қ.Пайзирахманов ва З.Набиевнинг жавобгар “Наманганпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва “Chortoq Mashinasozlik” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 августдаги қарори устидан даъвогарлар Қ.Пайзирахманов ва З.Набиев томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Наманган вилоят хўжалик судининг 16-1404/15587-сонли иш бўйича қабул қилинган 2014 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “Chortoq Mashinasozlik” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади)дан “Наманганпахтасаноат” ҲАБ (бундан буён матнда ҲАБ деб юритилади) фойдасига 4 704 237 900 сўм ҳамда тўланган 5 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2015 йил 27 январда ижро варақаси берилган. Мазкур ҳал қилув қарори ижроси юзасидан “Наманганпахтасаноат” ХАБ ва МЧЖ ўртасида 2015 йил 21 январда келишув битими тузилган ва унда тарафлар 4 704 237 900 сўм қарздорлик ҳамда 5 000 сўм почта харажатини МЧЖ томонидан 2015 йилнинг январь-декабрь ойларида бўлиб-бўлиб тўлаб беришга келишишган. Наманган вилоят хўжалик судининг 2015 йил 17 февралги ажрими билан келишув битими тасдиқланган. МЧЖ таъсисчилари А.Иминов, Қ.Пайзирахманов ва З.Набиев иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Наманганпахтасаноат” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда АЖ деб юритилади) ва МЧЖ ўртасида 2015 йил 21 январда тузилган келишув битимини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган ва 2015 йил 21 январдаги келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 августдаги қарори устидан Қ.Пайзирахманов ва З.Набиев кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ИПКнинг 259-моддасида биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги, АЖ апелляция шикояти эмас, балки аризани рад этиш ҳақида шикоят берганлиги, биринчи инстанция суди ИПКнинг 259, 260 ва 263-моддаларига риоя этмаган ҳолда оддий шикоят тариқасида келтирилган аризани қабул қилиб, апелляция тартибида расмийлаштириб, апелляция инстанцияси судига юборганлиги, апелляция инстанцияси суди АЖнинг аризани рад этиш ҳақидаги шикоятини ИПКнинг 266-моддаси талаби асосида апелляция шикояти тартибида қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан, шикоятни апелляция тартибида кўриб чиққанлиги, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисида даъвогар З.Набиев илтимоснома тақдим қилиб, адвокат С.Қаҳҳаров шифохонада даволанаётганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраганлиги, аммо апелляция инстанцияси суди илтимосномани рад этиш тўғрисида ажрим чиқариб, ишни 6 дақиқада кўриб чиқиб, МЧЖ манфаатига зид бўлган қарорни қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида келишув битими суднинг ажрими билан тасдиқланганлиги ва суднинг ушбу ажрими қонуний кучда эканлигига биринчи инстанция суди эътибор қаратмасдан, тарафлар ўртасида 2015 йил 21 январда тузилган келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиб, хатоликка йўл қўйганлигини асос қилиб кўрсатганлиги, бироқ, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан келишув битими ҳақиқий эмас деб топилганидан сўнг ушбу келишув битимидан кейин амалга оширилган ишлар ва расмийлаштирилган ҳамда қабул қилинган ҳужжатлар ўз-ўзидан кучини йўқотган ҳисобланиши, яъни 2015 йил 17 февралдаги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим ўз кучини йўқотиши, келишув битими расмийлаштирилган вақтда ҲАБ ва МЧЖнинг раҳбарлари А.Мирзаахмедов ва А.Тожибоевлар ўртасида 2015 йил 21 январдаги низоли келишув битими ҲАБ ва МЧЖнинг таъсисчиларини умумий йиғилиши ўтказилмасдан ва уларни розилиги олинмасдан “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда жамият таъсис ҳужжатларини бузган ҳолда тузилганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ва қонун талабларига умуман эътибор қаратмасдан, иш ҳужжатларига бир томонлама ёндошиб, қарор қабул қилганлиги, Наманган вилоят хўжалик судининг 16-1404/15587-сонли иш бўйича қабул қилинган 2014 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган қарздорликдан ҳозирга қадар 1 сўм ҳам ундирилмаганлиги, яъни ижро ҳужжати ҳозиргача АЖнинг ихтиёрида турганлиги, бу эса тарафлар ўртасида сунъий равишда қарздорликни вужудга келтирилганликдан далолат бериши, 16-1404/15587-сонли ишдаги ҳужжатлар сақлаб қолинмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида 4 704 242 900 сўм қарздорликни келиб чиқишига асос қилиб олинган далилларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги, МЧЖ азалдан ҲАБ тизимидаги корхона бўлиб, ҳамиша тобе бўлиб келганлиги, буни исботи келишув битими А.Мизаахмедов ва унинг маҳалладоши, узоқ йилги шогирди А.Тожибоев томонидан амалда тузилганлиги, бу эса қонунда кўрсатилган аффилланган битим шартларига далолат қилиши, келишув битими 2015 йил 21 январда тузилганлиги, ижро варақаси эса 27 январда берилганлиги, бу билан келишув битими қарорни ижро этиш даврида тузилмаганлиги ўз исботини топиши, Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг учинчи қисмида тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин деб кўрсатилганлиги, аммо, келишув битими ишни биринчи инстанция судида кўриш даврида тузилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 14бандида судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари кераклиги, агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Масъулияти чекланган ҳамда кўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилиниши, 23-бандида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув битимининг тасдиқланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тугатиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар З.Набиевнинг вакили Ф.Умаров шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, МЧЖнинг жавобгар олдида қарздорлик борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар З.Набиев у МЧЖ устав фондининг 75 фоизини давлатдан сотиб олганлиги, кейинчалик жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги 25 фоиз улушини ҳам сотиб олганлиги, МЧЖнинг барча қарзлари, шу жумладан солиқ қарздорлигини тўлаб берганлиги, бугунги кунда МЧЖда 98 та ходим ишлашини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар Қ.Пайзирахмановнинг вакили С.Қаххаров келишув битимини тузиш учун суднинг ҳал қилув қарори асос бўлганлиги, АЖга нисбатан банкротлик иши қўзғатилганлиги ва банкротлик иши доирасида ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатнома тузилганлиги, шу сабабли 4 ойдан кейин банкротлик иши тугатилганлиги, қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, келишув битими бўйича жавобгар бирор-бир ҳаракат қилмаганлиги, 8 йил давомида келишув битими бўйича тўловни амалга ошириш сўралмаганлиги, бу шубҳали ҳолат эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва хусусий ажрим чиқаришни сўради. МЧЖ вакили Ғ.Каримов низо предмети – келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш эканлиги, апелляция инстанцияси суди эса суднинг ажрими бор деб, даъвони қаноатлантиришни рад қилганлиги, ваҳоланки, келишув битими дастлабки ҳужжат ҳисобланиши, суднинг ажрими эса унинг даъвоми, яъни келишув битими тузилганлиги сабабли расмийлаштирилган ҳужжат ҳисобланиши, қарздорлик борлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат мавжуд эмаслиги, жавобгар ижро варақасини 8 йил давомида ижрога тақдим қилмаганлигини баён қилиб, хусусий ажрим чиқаришни ва Бош прокуратурага юборишни сўради. Даъвогар А.Иминов ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни А.Иминов ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Низолашаётган келишув битими тузиш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 40-моддасининг учинчи қисмига кўра, тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин. ХПКнинг 132-моддасига биноан арафларнинг келишув битимига эришиши улар томонидан ёзма тарзда расмийлаштирилади. Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланади, бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорининг 30-бандида келишув битими, агар у қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаса, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ва шарт асосида тузилмаган бўлса, хўжалик судлари ҳужжатлари ижросини тартибга соладиган умумий қоидалар ва ХПК 146-моддасининг бешинчи қисмидаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда ижро қилинадиган хўжалик судининг ажрими билан тасдиқланиши ҳақида тушунтириш берилган (низолашаётган келишув битими тузиш пайтида амалда бўлган таҳрир). Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида” 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори (низолашаётган келишув битими тузиш пайтида амалда бўлган таҳрир)нинг 22-бандида агар тарафлар келишув битимини суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида тузган бўлсалар, келишув битими ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда Наманган вилоят хўжалик судининг 16-1404/15587-сонли иш бўйича қабул қилинган 2014 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ижроси юзасидан “Наманганпахтасаноат” ҲАБ ҳамда МЧЖ ўртасида 2015 йил 21 январда келишув битими тузилган ва ушбу келишув битими тасдиқлаш учун биринчи инстацния судига тақдим қилган. Наманган вилоят хўжалик судининг 2015 йил 17 февралги ажрими билан келишув битими тасдиқланган. Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 18 ва 19-бандларида келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжати устидан ХПКда белгиланган умумий тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкинлиги, агар келишув битимининг тарафи, келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд ХПК 60-моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, бундай талабларни қаноатлантиришни рад этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди даъвогарларнинг суднинг ажрими билан тасдиқланган келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришда қайд қилинган процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда Пленум қарорлари билан берилган тушунтиришларни инобатга олмаган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди ҳақиқий эмас деб топилиши сўралган келишув битими суднинг ажрими билан тасдиқланганлиги, суднинг ушбу ажрими қонуний кучда эканлигини инобатга олиб, асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвогарларнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақида хулосага келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарлар Қ.Пайзирахманов ва З.Набиевнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция 6 инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари даъвогарларнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари даъвогар З.Набиевнинг зиммасида қолдирилади. Даъвогарларнинг кассация шикоятида келтирилган важлари суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ушбу важлар суднинг ажрими билан тасдиқланган келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш учун эмас, балки Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 13 ва 14-бандларига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Mashinasozlik” МЧЖ таъсисчилари Қ.Пайзирахманов ва З.Набиевнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари даъвогар З.Набиевнинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев