← Назад
Решение #637108 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/301-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «O`ZAGROLIZING”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер
хўжалигидан 23.569.841 сўм асосий қарз ва 2.828.280 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
«O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида кўриб очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)дан 23.569.841 сўм асосий қарз, 2.828.280 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам мавжуд қарздорлик юзасидан жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, бугунги кунда жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 23.569.841 сўмни ташкил этишини,
шунингдек, мазкур асосий қарздорлик учун пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг (вакили) иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата
ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «O`ZAGROLIZING” акциядорлик
жамияти ва “ORTIQBOY OTA” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил
22 октябрда 19/04-04-353 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Кейинчалик, 2021 йил 27 октябрда даъвогар «O`ZAGROLIZING”
акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиали, “ORTIQBOY OTA” фермер
хўжалиги ва жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер хўжалиги ўртасида
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага асосан “ORTIQBOY OTA” фермер хўжалигининг
даъвогар олдидаги барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгар «MUSLIMBEK
ELBEK” фермер хўжалигига ўтказилган.
Шу сабабли жавобгар лизинг шартномаси асосида “ORTIQBOY OTA”
фермер хўжалигига топширилган техникаларни 2021 йил 27 октябрдаги
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра жавобгар
лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига”
асосан лизинг тўловлари суммасини лизинг шартномасида белгиланган муддат
ва миқдорларда тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб
бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 23.569.841
сўмни ташкил этган.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий
қарздорлиги 23.569.841 сўмни ташкил этади.
Қайд этилган ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд
далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш талаби 23.569.841 сўмга
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартнома
шартларидан келиб чиқиб, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 2.828.280 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Мазкур Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг
3.3-бандига кўра кафил лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорлик,
пеня ҳамда суд харажатларини тўлайди.
Жавобгар асосий қарзни тўлашни кечиктирганлиги иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади. Чунки, жавобгар лизинг шартномасида белгиланган
мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз
навбатида
қарзни
тўлаш
ҳам
жавобгар
томонидан
узоқ
вақт
кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня
миқдорини 565.656 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер хўжалигидан 23.569.841 сўм асосий
қарз ва 2.828.280 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер хўжалигидан даъвогар
«O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 23.569.841 сўм асосий
қарз, 565.656 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «MUSLIMBEK ELBEK” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 527.962 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов