← Назад
Решение #637115 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| а асослардан келиб ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
Tel: (+99874) 333 23 29
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 март
4-1703-2302/581-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар Андижон
вилоят Адлия бошқармасининг даъвогар – Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси манфаатида жавобгар
Улуғнор туман ҳокимлигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий
ишни Андижон вилоят Адлия бошқармаси вакили А.Хасанов (ишончнома
асосида), кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси вакили
У.Хозиридинов (ишончнома асосида), жавобгар Улуғнор туман ҳокимлиги
вакили З.Олимов (ишончнома асосида), Улуғнор туман Ғазначилик бўлими
бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш.Хўжамбердиев (паспорт асосида)ларнинг
иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилоят Адлия бошқармаси (бундан буён матнда “Адлия
бошқармаси” деб юритилади) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
Улуғнор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)ги
ҳисобидан бажарилган хизматлар учун 341 550 000 сўм пул маблағларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 февраль кунги ажрими билан ишга Андижон вилоят
Молия бош бошқармаси ва Андижон вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармалари мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс - Андижон
вилоят ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси вакили суд мажлисига
келмади. Андижон вилоят Молия бош бошқармасининг ишончнома асосида
вакили У.Эргашев судга ариза ва ёзма фикр тақдим этиб, иктисодий ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
учинчи шахс Андижон вилоят ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган адлия бошқармаси вакили тушунтириш
бериб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан
тасдиқланган Маъмурий регламентига асосан 253 та қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларни туман ҳокимлиги номига давлат мулки
сифатида рўйҳатдан ўтказилганлигини ва кадастр паспорти тайёрланганлиги,
Бош вазир томонидан ҳокимликларга 2022 йил 10 август кунига қадарли
тайёрланган кадастр йиғма жилдлари учун ҳисобланган маблағларни тўлаб
берилиши бўйича топшириқ хати юборилганлигини, бундан ташқари
талабнома ҳам тақдим этилганлигини, лекин тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 709-сонли қарорида кадастр хизмати
учун тўловларни тўлаш механизми аниқ кўрсатилмаганлигини, даъво талабидаги
қарздорлик Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаслигини, туман
ҳокимлигидан суд қарори ва суд буйруқлари асосида бошқа ишлар бўйича
қарздорликлари
ундирилганлигини,
ҳозирда
ушбу
қарзлар
тўлаб
берилаётганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида ишга 3-шахс сифатида жалб қилинган Улуғнор туман
Ғазначилик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш.Хўжамбердиев
тушунтириш бериб, даъвогар томонидан бажарилган хизматлар учун туман
ҳокимликлари томонидан тегишли тўловлар тўлаб берилиши назарда
тутилганлигини, бироқ даъво талабидаги қарздорлик Республика бюджети
маблағлари ҳисобидан қопланмаслигини, туман молия бўлими орқали маҳаллий
бюджетида шаклланадиган қўшимча маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши
мумкинлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилиш судга ҳавола қилди.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шасхс Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили
У.Эргашев ёзма фикрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан Давлат кадастрлари
палатаси Улуғнор туман филиали томонидан 2023 йил 20 январь ҳолатига
Улуғнор туман худудидан бўш турган ва заҳирадаги қишлоқ хўжалигига ер
участкалари туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат
рўйхатидан ўтказилиб, кадастр йиғмажилдлари тайёрлаб берилганлиги
маълум бўлганлигини, Давлат кадастрлари палатаси Улуғнор туман филиали
томонидан ҳокимлик номига давлат мулки сифатида давлат рйўхатидан
ўтказиш, кадастр йиғмажилдлари тайёрлаш учун 341 550 000 сўм пул
маблағлари Улуғнор туман ҳокимлиги томонидан туман маҳаллий бюджет
ҳисобидан тўлаб бериши лозим бўлган маблағлар ҳисобланишини маълум
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ва тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини
ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги 709-сонли ва 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорларининг
ижроси бўйича даъвогар бўш турган ер участкасига кадастр ҳужжатларини
расмийлаштириш учун туман ҳокимлигига 253 та 2 447 гектар ер майдонлари
бўйича таклиф юборган. Жавобгар мазкур таклиф этилган ер участкалари
бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан даъвогарга
электрон ахборот алмашинув орқали буюртма берган.
Даъвогар томонидан ушбу ер участкаларнинг кадастр ҳужжатларини
туман ҳокимлиги номига расмийлаштирган ҳолда рўйҳатдан ўтказган ва
электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга жойлаштирган.
Даъвогар мазкур ишларни бажариб берганлиги учун жавобгар
20.01.2023 йил ҳолатига 341 550 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар
томонидан жавобгарга 23.01.2023 йилда қарздорликни бартараф этиб қўйиш
тўғрисида огохлантириш хати билан мурожаат қилган, лекин жавобгар
томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан
18.07.2022 йил куни Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси,
вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига Кадастр агентлиги томонидан
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини туман (шаҳар)
ҳокимликлари номига кадастр йиғмажилди (паспорти) шакллантирилганлиги
ҳамда ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказгани учун тўловлар бўйича
қарздорликларни 2022 йил 10 августга қадарли тўлиқ тўлаб берилиши
таъминлаш юзасидан кўрсатма берилган. Бироқ мазкур кўрсатма ҳам
бажарилмаган.
Бажарилган ишлар бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвогарнинг манфаати кўзланиб Адлия
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФК кўрсатилган бошқа асослардан келиб
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага
бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги 709-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган маъмурий
регламентнинг олтинчи бандида, ижрочи жисмоний ёки юридик шахснинг
таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида очиқ электрон
танловдаги маълумотлар билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки
сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бўш ер участкаси
аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади. Туман (шаҳар) ҳокимликлари
таклиф этилган ер участкасини ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидан кўриб чиқади;
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан уч иш куни ичида
Кадастр
агентлигининг
Давлат
кадастрлари
палатаси
ҳудудий
бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари
беш иш куни ичида мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман
(шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф
этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиб, бунинг
сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга
жойлаштиради;
Бунда кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини
давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари маҳаллий
бюджет маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри
соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган
ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги
186-сон қарорида белгиланган миқдорларда қопланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан, “Кўчмас мулк объектларининг давлат
кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш” тўғрисида ишлаб
чиқилган тартибнинг 3-бандида, ер участкаларига ва кўп йиллик довдарахтларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини
расмийлаштириш белгиланган бўлиб, 3.5-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги
эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси кадастр ҳужжатларини
расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараварида
тўловларни амалга ошириш белгиланган.
Шунингдек, мазкур тартибнинг 4-бандида, “Кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан
ўтказиш” белгиланган бўлиб, 4.11-бандига асосан, юридик шахсларга (юридик
шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдорда тўловларни амалга ошириш
қайд этилган.
Суд даъво талабидаги хисоб-китоблар тўғри амалга оширилган деб
ҳисоблайди.
Жумладан, 2022 йилнинг январь ойида базавий ҳисоблаш миқдори
270 000 сўм бўлиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баробари 675 000 сўмни
ташкил этган, ҳар бир кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 675 000
сўм ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳам
675 000 сўмдан ҳисобланиш белгиланган. Даъвогар томонидан 253 та кадастр
хужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бўйича
жавобгарнинг жами 341 550 000 сўм қарздорлиги ҳосил бўлган.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Даъвогарнинг жавобгарга 23.01.2023 йилда қарздорликни бартараф
этиш тўғрисида огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Булар тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари, ишдаги ҳужжатлар,
тайёрланган кадастр йиғма-жилди нусхалари, ва рўйхатдан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар, даъвогар томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб
маълумотномаси ва тақдим этилган бошқа хужжатлари билан тўлиқ ўз
тасдиғини топади.
Шу боисдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 341 550 000 сўм қарздорликни ундиришни
лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
Қайд этилганларга биноан суд, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 6 831 000 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобига 30.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
Улуғнор туман ҳокимлиги ҳисобидан Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси фойдасига 341 550 000 сўм
асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Улуғнор туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
6 831 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Абдухаликов