← Назад
Решение #637136 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/299-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «O`ZAGROLIZING”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «QORA-SUV” фермер хўжалиги ва
қўшимча жавобгар «DILSHOD GULBOYEV” фермер хўжалигидан
9.389.899 сўм асосий қарз ва 1.126.680 сўм пеняни солидар тартибда ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
«O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида кўриб очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар «QORA-SUV” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ва қўшимча жавобгар «DILSHOD GULBOYEV” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда
9.389.899 сўм асосий қарз, 1.126.680 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам мавжуд қарздорлик юзасидан жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, бугунги кунда жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 9.389.899 сўмни ташкил этишини,
шунингдек, мазкур асосий қарздорлик учун пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг (вакили) иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида
вакилининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата,
жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «O`ZAGROLIZING” акциядорлик
жамияти ва «QORA-SUV” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 22 октябрда
19/04-04-341 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар лизинг шартномаси асосида даъвогардан 2019 йил
20 норябрдаги 19/275-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
лизинг объектини қабул қилиб олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра жавобгар
лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига”
асосан лизинг тўловлари суммасини лизинг шартномасида белгиланган муддат
ва миқдорларда тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб
бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
9.389.899 сўмни ташкил этган.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий
қарздорлиги 9.389.899 сўмни ташкил этади.
Қайд этилган ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд
далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш талаби 9.389.899 сўмга
қаноатлантирилиши лозим.
Шу билан бирга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган лизинг
шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида
даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси
тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра,
жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кафил қарздор билан биргаликда солидар
жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ушбу шартномага кўра, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини
бажармаганда,
қўшимча
жавобгар
бажарилмаган
мажбуриятлар (асосий қарз, пеня ва бошқа харажатлар) бўйича даъвогар олдида
кафиллик суммаси 667.223.593 сўм юзасидан жавобгар бўлиши белгиланган.
ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарорининг 30-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунга кўра даъвонинг асосий қарздорлик суммасини жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисми ҳам асосли
ҳисобланади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартнома
шартларидан келиб чиқиб, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 1.126.680 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Мазкур Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг
3.3-бандига кўра кафил лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорлик,
пеня ҳамда суд харажатларини тўлайди.
Жавобгар асосий қарзни тўлашни кечиктирганлиги иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади. Чунки, жавобгар лизинг шартномасида белгиланган
мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз
навбатида
қарзни
тўлаш
ҳам
жавобгар
томонидан
узоқ
вақт
кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня
миқдорини 225.336 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ a р o р қ и л а д и:
Даъвогар «O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар «QORA-SUV” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар «DILSHOD
GULBOYEV” фермер хўжалигидан 9.389.899 сўм асосий қарз ва 1.126.680 сўм
пеняни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «QORA-SUV” фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар
«DILSHOD GULBOYEV” фермер хўжалигидан солидар тартибда даъвогар
«O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 9.389.899 сўм асосий
қарз ва 225.336 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар
«QORA-SUV”
фермер
хўжалигидан
даъвогар
«O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «QORA-SUV” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
И.Қурбанов