Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2201/1592 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Найзор фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Mirishkor tekstil group cluster” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034947 Claim ID 3162878 PDF Hash a640d15fb6818e1c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов 2023 йил 9 март 4-1805-2201/1592-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти бўйича ишни Кенгаш вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар “Mirishkor tekstil group cluster” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Mirishkor tekstil group clucter” масъулияти чекланган жамиятидан 186 475 824 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблаб, рад этишни сўради. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 апрелда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 209-сонли контрактация шартномаси имзоланган. асосан фермер хўжалиги мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.4-бандларида кўрсатилган 2021 йил учун 70.0 гектар ер майдонидан 210,0 тонна “Бухоро-8” навли пахта хом-ашёси топшириш мажбуриятини олган, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандига кўра фермер хўжалиги томонидан топшириладиган бир тонна пахта учун кластер 6 020 000 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли Қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилиши таъминлаши белгиланган. Фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган пахта учун 2021 йилда эълон қилинган минимал нархлардан келиб чиқиб ҳақ тўланган. Фермер хўжалиги томонидан иш ҳужжатлардаги счёт-фактуралар орқали 176,611 тонна 1-нав, 1-синфдаги “Бухоро-6” пахта нави; 0,953 тонна 1-нав, 2синфдаги “Бухоро-6” пахта нави; 0,993 тонна 2-нав, 1-синфдаги “Бухоро-6” пахта нави; 3,877 тонна 3-нав, 1-синфдаги “Бухоро-6” пахта нави; жами 182,434 тонна пахта топширилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборилган ва ушбу хатда Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип, ииккинчи нав, биринчи синф 1 (бир) тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 минг сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштирилиши ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хом-ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом-ашёсининг харид нархлари белгиланган. Шунга кўра, 2021 йилда фермер хўжаликлари томонидан топширилган пахта хом-ашёси учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хатининг иловасида келтирилган пахта хом-ашёсининг харид нархларига асосан ҳақ тўланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги №121-сонли қарорининг 1-бандининг 9-хатбошисида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари 8-иловага мувофиқ тасдиқланиши, қарорнинг 8-иловасида эса “Бухоро-8,” “Бухоро-6”, “С-6524”, “Наманган-77”, “Бухоро-102” навларига 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент тўлаш назарда тутилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2021 йилги №121-сонли қарорига асосан 1,15 фоиз устама тўлаш назарда тутилганлиги ва мазкур қарорнинг 8-иловасига мувофиқ 182 434 кг пахта учун жами 186 475 824 сўм рағбатлантирувчи устама суммасини тўлаб бериш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати иш ҳужжатлари ва тўпланган далилларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, даъво талабида асос қилиб келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли Қарорига асосан жавобгар фермер хўжалигига 1,15 фоиз устама тўлаб бериши шартлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сон қарорининг иловасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2023 йил 13 февралдаги 03/18-ю-5-15/734-сонли хатида ҳам 2021 йилда ғўзанинг селекцион навлари учун кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент тасдиқланганлиги ҳамда ушбу рағбарлантирувчи коэффициент техник хатолик ҳисобига 1.15 этиб белгиланганлиги, мазкур техник хатоликни бартараф қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 9 июндаги 320-сон қарорига мувофиқ 2021 йил ҳосилида ғўзанинг селекцион навлари учун кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициентга тузатишлар киритилиб, ушбу кўрсаткич 1.01 этиб белгиланганлиги, шундан келиб чиқиб, 2021 йил ҳосили учун ғўзанинг селекцион навлари бўйича кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент сифатида 1.01ни қўллаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келганлигини тасдиқлайди. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. Ушбу қонуннинг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобанади. Қонуннинг 13-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандини 6-хат бошида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 3, 6, 13-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги манфаати кўзлаб киритилган даъво аризалари бўйича давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Ҳ.Турсунов