Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/221 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый OQ YO`L-CHORVA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043013 Claim ID 3152657 PDF Hash 00cf773da1a9d67d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2302/221-сонли иш 2023 йил 9 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафларсиз, аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “OQ YO’L-CHORVA” МЧЖга нисбатан 25.929.327,15 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “OQ YO’L-CHORVA” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан жами 25.929.327,15 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигига қарамай аризачи ва жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Суд ишдаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аризачи аризада ўзи кўрсатган, электрон манзили бўйича суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида (суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлигини тасдиқловчи маълумотига суд ҳужжати 2023 йил 13 февралда аризачига юборилган) хабардор этилган бўлсада, аммо суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Мазкур аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида 2023 йил 10 февралда қабул қилинган ажримда аризачи зиммасига аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини, аризани асословчи бошқа хил ҳужжатларни судга тақдим тақдим этиш, суд мажлисида ишончли вакили иштирокини таъминлаши шарт эканлиги маълум қилинган. ИПК 107-моддасининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Суд аризачи вакили тегишли тартибда хабардор қилинганлиги, аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда аризачи вакили иштирокини таъминлаши шартлиги алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, аризачи вакили иштироки мажбурий деб топилганлиги, бироқ аризачи вакили биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш бўйича ишларда аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунга асосан, суд аризачидан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 128, 195, 220-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “OQ YO’L-CHORVA” МЧЖга нисбатан 25.929.327,15 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ариза тақдим қилишда тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Эшмирзаев