Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/292 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот АЖ Ответчик / Подсудимый MARKET LEADER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043862 Claim ID 3178450 PDF Hash 98cfb1b03db98aff... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032 -моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034 -моддаси ИПКнинг 2034 law
Мазкур кодекс 2034 -моддаси Мазкур кодекс 2034 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
Кодекснинг 333-моддаси Кодекс 333 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 09.03.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/292-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти манфаатида Пахтакор туман прокуратурасининг, жавобгар “MARKET LEADER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.206.188 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Пахтакор туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MARKET LEADER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2.206.188 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома шартларига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, Абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, 478-моддасида агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши белгиланган, Кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган такдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб белгиланган. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга табий газни етказиб берган. ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Даъвогарнинг истеъмол қилинган табий газ ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар жавобгарнинг асосий қарздорлиги 2.206.188 сўмни ташкил этганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар, мавжуд қарздорликни тасдиқловчи икки томонлама имзоланган таққослаш далолатномаси, ҳисоб-варақ фактура, истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 2.206.188 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти манфаатида Пахтакор туман прокуратурасининг, жавобгар “MARKET LEADER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.206.188 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг фойдасига жавобгар “MARKET LEADER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.206.188 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “MARKET LEADER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья О.Эргашев