← Назад
Решение #637219 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| аролик Кодекси | 1001 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тойлоқ тумани
2013 йил 09 март
4-1405-2302/300-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашев раислигида даъвогар
ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан киритган даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ХХХ даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 5
948 000 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг
2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар
ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма
фикрга ишончнома илова қилинади.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгарга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Фарғона вилояти бошқармаси томонидан 2023 йил 19 январда юборилган бўлсада,
даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Шокиров Сафибулло Рахматиллаевичга
даъвогар
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
бюджетдан
ташқари
Пенсия
жамғармасининг Риштон туман бўлими томонидан 2021 йил 11 октябрь кунидан
2023 йил 01 январь кунига қадар жами 5 948 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар 2022 йил 01 декабрдаги 01-30-/30-05-30/2152-сонли талабнома
билан жавобгарга расман мурожаат қилиб, жамғарманинг Нишон туман бўлими
томонидан Шокиров Сафибулло Рахматиллаевичга тўланган ва 2022 йилнинг 01
октябрь ҳолатига қопланмаган 5 948 000 сўм қарзларини тўлаб беришни сўраган,
акс ҳолда судга бериши тўғрисида огоҳлантирган.
Жавобгар томонидан ушбу талабномаларга муносабат билдирилмаган ва
қарздорлик бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида, ташкилотлар ҳар ойда
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш
ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур харажатларни
қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. 5-бандига кўра,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими
ҳар ойда ойнинг 10-санасигача ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат
солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган Пенсия
жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг харажатлари бўйича қарздорлиги суммаси
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. 6-бандида, пенсионернинг ҳисобга
турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур
Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг,
улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1001-моддаси биринчи
қисмида, Бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу
шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган
товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга деб кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 5 948 000 сўм миқдоридаги
пенсия пулини регресс тартибда ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво талабининг асосий қарз
қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Иқтисодий процессуал кодекснинг 118, 176-180,
2034, 2035-моддаларини қўллаб
Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
ЖЖЖ
ҳисобидан
даъвогар
ХХХ
фойдасига
5 948 000 сўм тўланган пенсия пули ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида
мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят иқтисодий
судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев