Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/396 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Чиноз туман бўлими Ответчик / Подсудимый "MEGA EXPRES BUILDERS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1058331 Claim ID 3201114 PDF Hash 2be393f7f89c3fe3... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 9 март ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар ******нинг жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5.488.233,3 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (2023 йил 6 февралдаги 01/30-27/07-35-19-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили ****** (раҳбар)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: ****** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5.488.233,3 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 2 мартдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда иш юритишдан даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномаларга асосан 1 нафар фуқароларга иш вақтида бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳат олганлиги натижасида ногиронлик пенсияси тўлаб келинаѐтганлиги лекин жавобгар томонидан харажатлар қоплаб берилмаѐтганлигини билдириб, ушбу даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олишини, ҳозирги кунда пул маблағлари банк ҳисоб рақамида мавжуд эмаслиги сабабли тўлов кечиктирилаѐтганлигини, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилаѐтганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларинини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ѐки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидаларининг 2-бандига кўра, иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга келиш ѐки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат жароҳати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Иш берувчи, меҳнат жароҳати ѐки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасида нафақалар Ўзбекистон Республикаси ****** маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 02.04.2022 йилда фуқаро ******га тиббий меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик гувоҳномасига асосан ногиронлик пенсияси тайинланган ва уларга пенсия пули тўлаб келинган. Хусусан, юқоридаги фуқароларга 5.488.233,3 сўм ногиронлик пенсияси тўланган, бироқ ушбу пул маблағлари жавобгар томонидан қоплаб берилмаган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида талабнома юборган, бироқ талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши, 6-бандида эса пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлашлари лозимлиги белгиланган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ѐки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ******га ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараѐтган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгар корхонада меҳнатда майибланган шахсга тўланган пенсия пуллари жавобгар томонидан қоплаб берилиши лозим, шунга кўра, даъво асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Даъво асосли деб топилганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** фойдасига 5.488.233,3 сўм тўлаб берилган пенсия пули (регреес тартибда), 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ******