Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/799 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "Халқ банки" Бошқаруви Ответчик / Подсудимый ЯТТ Қиёмова Дилрабо Ражабовна
Source ID 1064900 Claim ID 3176476 PDF Hash e9f13918025ed75f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 март 4-1901-2301/799-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Э.Дониёров (2022 йил 6 июндаги 10/27сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ «Халқ банки» манфаатида жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Қиёмова Дилрабо Ражабовнага нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар АТ «Халқ банки» (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Якка тартибдаги тадбиркор Қиёмова Дилрабо Ражабовнадан (кейинги ўринларда – жавобгар) 33000000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 8869000 сўм кредит фоизи, 4186900 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 17 майда № 159-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 33000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Кредит шартномасининг 5.4-бандига кўра фоизлар белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келганлиги учун қарздор Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. бўлиб, зарар суммасини камайтириш чораларини кўрмасдан, жавобгар ҳар ойлик тўловларни амалга оширмасада, ундириш чораларини кўрмаган. Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, талаб қилинган пеняни 418690 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгарнинг бугунги кунда 33000000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 10365000 сўм кредит фоизи қарзи мавжуд. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 33000000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 8869000 сўм кредит фоизи, 418690 сўм пеня ундириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 921118 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 30000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Қиёмова Дилрабо Ражабовнадан 33000000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 8869000 сўм кредит фоизи, 418690 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Қиёмова Дилрабо Ражабовнадан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 921118 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев