← Назад
Решение #637285 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ДЖИЗАКСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
JIZZAX
VILOYAT SUDI
г. Джизак, Катта Узбек
тракт, 115. 130111
tel: 0-(372) 223-28-20, fax: 0-(372) 223-28-20, web-site: www.sud.uz. e.mail: i.jizzah@sud.uz
130111, Jizzax sh,
Katta O’zbek trakti, 115-uy.
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – О.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – М.Фаязов
2023 йил 9 март
4-1304-2201/3305-сонли иш
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва М.Фаязовдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Бекамов котиблигида, даъвогар
“AGROBANK” акциядорлик тижорат банки вакиллари Ғ.Мусурмонов
(2022 йил 30 январдаги 13-39-сонли ишончномага асосан), Ў.Жумабоев,
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти
чекланган жамият вакили Б.Шаимов (2023 йил 2 февралдаги 2-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ
KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти томонидан Дўстлик
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори
устидан берилган апелляция шикоятини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“AGROBANK” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 24 январда 2-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Ушбу кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 12 ой
муддатга, 22,99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 3.000.000.000 сўм
миқдорда айланма маблағини тўлдириш учун кредит ажратиш, жавобгар эса
олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва
муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
Ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида
даъвогар, жавобгар ва “JIZZAX OQSHOMI” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида, 2022 йил 26 январда Ипотека шартнома имзоланиб, унга кўра,
“JIZZAX OQSHOMI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Жиззах шаҳар, Сайилжойи МФЙ, Сайилжойи кўчасида жойлашган
қурилиши тугалланмаган 7-А-уйнинг 9, 10, 11, 12-хонадонлари ҳамда
Жиззах шаҳар, Обод МФЙ, Боғ кўчаси 14-уй манзилидаги нотурар жой
биноси гаровга қўйилган.
Даъвогар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятини бажариб,
унда кўрсатилган миқдор ва шартларда жавобгарга кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, жавобгар кредит қарзини
ва у бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда
ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ,
жавобгар
кредит
шартномасида
белгиланган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2022 йил 25
октябрь ҳолатига унинг кредит бўйича фоиз қарздорлиги 548.483.000 сўм,
кредит қарздорлиги 1.500.000.000 сўмни ташкил этган.
Шу сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
“JIZZAX OQSHOMI” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
фойдасига 548.483.000 сўм кредит фоизи, 1.500.000.000 сўм кредит қарзини
ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1.500.000.000 сўм кредит қарзи, 548.483.000 сўм кредит фоизи ва
24.000 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув “JIZZAX OQSHOMI”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Жиззах шаҳар,
Сайилжойи МФЙ, Сайилжойи кўчасида жойлашган қурилиши
тугалланмаган 7-А-уйнинг 9, 10, 11-хонадонларига қаратилган.
Апелляция шикоятида суднинг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, Палата ва “JIZZAX OQSHOMI” масъулияти
чекланган жамияти суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, кредит шартномасига асосан кредит қарзи
мавжудлигини, ушбу қарздорликни тўлаш имкони мавжудлигини,
ундирувни фақат жавобгарга қаратиш тўғрисида қарор қабул қилишни
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятини тан олмаслигини, банк ўз мажбуриятларини шартномага
мувофиқ бажарганини, жавобгар қарздорликни шу кунга қадар бартараф
этмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакиларининг кўрсатмаларини
эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак, ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 734-моддасида, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, карз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлишлиги, фоизлар тўлаш тартиби
ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши кўрсатилади, ушбу
кодекснинг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга 3.000.000.000
сўм кредит маблағи ажратилганлиги ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар
кредит шартномасидаги кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддат
ўтган бўлишига қарамасдан, 548.483.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини,
1.500.000.000 сўм кредит қарзини тўламаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.5-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан
шартноманинг
3.5-3.11-бандида
белгиланган
мажбуриятлар
бажарилмаганда, кредит маблағларидан бошқа мақсадлар учун
фойдаланилганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид
балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган
тақдирда Банк берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари
билан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
асослантирилган ва қонуний қарор қилинган бўлиб, хулосалар эса иш
ҳолатларига мувофиқлиги сабабли суд ҳужжатини бекор қилиш ёки
ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. Шу боис, апелляция шикоятида
келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди ва уни қаноатлантиришни
рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ ихтиёрий тўланган 21.000.000 сўм
давлат божини ҳамда 30.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276 ва 278 - 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайьати қуйидагиларни
қ а р о р қ и л а д и:
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти
(протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.Қаххоров
ҳайъат аъзолари
С.Қувватов
М.Фаязов