← Назад
Решение #637366 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 09 март
4-1107-2301/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------, даъвогар
"-------" газетаси таҳририятининг жавобгар "-------" МЧЖ ҳисобидан 2 700
000 сўм асосий қарз, 1 350 000 сўм пеня ундириш тўғрисида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво
аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "-------" газетаси таҳририяти Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "-------" МЧЖ ҳисобидан 2 700
000 сўм асосий қарз, 1 350 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли
мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим 2023 йил 21 февраль куни чиқарилган бўлсада,
даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш
юритиш
тартибидаги
иш
даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан
кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг обуна шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 2 700 000 сўмлик рўзнома сонлари етказиб берилган бўлиб,
жавобгар томонидан ушбу маҳсулот тўлиқ қабул қилиб олинган ва
тўлов умуман амалга оширилмаган, натижада 2 700 000 сўм асосий қарз
вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ушбу асосий
иш
ҳужжатлари,
хусусан
рўзнома
сонларини
топшириш-қабул қилиш маълумотлари, газета тарқатув реестри ва
даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини
топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 2 700 000 сўм
асосий қарз суммаси ундирилиши лозим.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-банди талабларидан келиб чиқиб
даъвогар томонидан жавобгар махсулот учун тўловни кечиктирганлиги
учун пеня ҳисобланиб, жавобгардан 1 350 000 сўм пеня ундириш
сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини эътиборга олиб, пеня ундириш талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан 267 750 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта
харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида
баён
этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118,
1
5
176-179, 180, 203 -203 -моддалари ҳамда ФКнинг 234, 236, 326,
333-моддаларини қўллаб,
ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "-------" газетаси
таҳририяти фойдасига 2 700 000 сўм асосий қарз, 375 000 сўм пеня, 300
000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар
ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори
тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд
харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг
ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
---------------