Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/298 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" Акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый "DINORA DIYORJON SARVARJON EZOZA фермер хўжалиги
Source ID 1043469 Claim ID 3178220 PDF Hash ad38beeece6fd46c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 2013 йил 09 март Тойлоқ тумани 4-1405-2302/298-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Юлдашев, Тойлоқ туман прокуратурасининг даъвогар – ХХХнинг манфаатида жавобгар – ЖЖЖдан 5 890 148 сўм элетр энергияси қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ манфаатида Тойлоқ туман прокуратураси даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар – ЖЖЖдан 5 890 148 сўм элетр энергияси қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга юборилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгарга Тойлоқ туман прокуратураси томонидан 2023 йил 18 феврал куни юборилган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда - ФК) 234-моддасида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 апрелда 320304-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойда-ланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандига кўра, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасини ҳисобга олишнинг бўлиниш нуқтасида ўрнатилган электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китоб қиладилар. Шунингдек, мазкур “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 89-бандига асосан электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчи-ларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки коммунал-эксплуатация ташкилотлари истеъмолига қаратилади ва бу ҳақда электр таъминоти шартномасида тегишли ёзув қайд этилади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги тузилган электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома асосида, жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 5 890 148 сўмни ташкил этган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво талабининг асосий қарз қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Иқтисодий процессуал кодекснинг 118, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. «Динора Диёржон Сарваржон Эъзоза” фермер хўжалиги ҳисобидан ХХХ фойдасига 5 890 148 сўм элетр энергияси қарздорлиги ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «Динора Диёржон Сарваржон Эъзоза” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Юлдашев