← Назад
Решение #637382 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 273 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2023 йил 9 март
4-1504-2301/752-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
З.Султонов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз,
аризачи Тошлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар "AGRO LIMON
FERGANA" MCHJнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини суд ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Тошлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси(бундан буён матнда –
аризачи деб юритилади) Марғилон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
жавобгар "AGRO LIMON FERGANA" MCHJ(бундан буён матнда – аризачи деб
юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб,
жавобгар 2022 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар дароматидан олинадиган
солиғи бўйича солиқ хисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги, шу
сабабли ДСИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111моддасига асосан судга мурожаат қилинганлиги, мурожаат қилинганидан сўнг ҳам
жавобгар солиқ ҳисоботлари тақдим этмаганлигини баён қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суд ажримини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб
топади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф
вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(бундан буён матнда - Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан
солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли тартибда солиқ
ҳисоботи тақдим этилмаган.
Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан талабномасига тушунтиришлар
ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда
тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим
этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 31
январь куни хабарнома юборилган.
Шундай бўлсада жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этиш чораларини
кўрмаган.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Иқтисодий процессуал
кодексининг 26, 118, 128, 170, 176-179, 215 222-моддалари ва Солиқ кодексининг 82,
111 ва 273-моддаларини қўллаб, суд
Аризачи Тошлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "AGRO LIMON FERGANA" MCHJнинг банклардаги ҳисоб
варақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни
қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми
солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар "AGRO LIMON FERGANA" MCHJ ширкатига хизмат кўрсатувчи
барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан
кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят
қилиш (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.А.Акбаров