Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/171 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЮКОРИ ЧИРЧИК ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый O'sish baraka ishonch фермер хўжалиги
Source ID 1038275 Claim ID 3125121 PDF Hash 9da034c72dc5aeed... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ YUQORICHIRCHIQ МЕЖРАЙОННЫЙ TUMANLARARO ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД IQTISODIY SUDI Юкоричирчикский район, г. Yuqorichirchiq tumani, Янгибазар, Yangibozor sh., Mustaqillik улица Мустакиллик, дом 77 ko’chasi, 77-uy Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/171-сонли иш 2023 йил 9 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, қарздор вакили А.Усмонов (2023 йил 20 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи вакили Ж.Лапасов (2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор “O’SISH-BARAKA-ISHONCH” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “O’SISH-BARAKA-ISHONCH” фермер хўжалигини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжанов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Аризачи вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд аризачининг суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни аризачи вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, бюджети олдидаги қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини ва муваққат бошқарувчининг меҳнатига ҳам ҳақ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари жами 142.648.777 сўмни ташкил этганлигини, ягона кредитор Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси эканлигини, судга ариза билан мурожаат қилингандан сўнг қарздор барча солиқ қарздорлигини қоплаб берганлигини, шунингдек қарздор муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баравари миқдорида 4.600.000 сўм тўлаб берганлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради. Суд, аризачи ва қарздор вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2007 йил 3 декабрда 2857-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Суранкент ҚФЙ, А.Яссавий маҳалласи, А.Навоий кўчаси кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти пахта етиштиришдан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2022 йил 19 декабрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 142.648.777 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 131.527.319,18 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан 2021 йил 21 майда 2887178-сонли, 2021 йил 12 июнда 2964044-сонли, 2021 йил 6 сентябрда 3037780-сонли, 2021 йил 11 октябрда 3083066-сонли, 2022 йил 18 январда 3295473-сонли, 2022 йил 21 мартда 3422336-сонли, 2022 йил 12 июлда 3945998-сонли ва 2022 йил 7 октябрда 4135182-сонли солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, мажбурий ижро бюроси Юқоричирчиқ туман бўлимига юборилган, лекин вужудга келган бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорликни ундиришни имкони бўлмаган. Шу сабабли аризачи қарздорни банкрот деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, муваққат бошқарувчи томонидан тақдим қилинган қарздорнинг молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, ариза судга тақдим этилганидан сўнг қарздор томонидан солиқ қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторларининг 2023 йил 2 мартдаги йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги ва унда аризачининг аризасини рад этиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунининг (бундан буён матнда қонун деб юритилади) 51-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини, яъни қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор, қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим қабул қилади. Қонуннинг 55-моддасига кўра суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда ва сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда қабул қилинади. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳамда қарздор ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришлари билан қарздор томонидан кредиторнинг билдирилган талаби қаноатлантирилганлиги ўз исботини топди. Қайд этилганларга асосан қарздор томонидан кредиторнинг билдирилган талаби қаноатлантирилганлиги сабабли суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шунингдек, кредиторлар йиғилишида кузатув даври учун муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланган. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Бироқ, муваққат бошқарувчи ва қарздор вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва иш ҳужжатларига кўра муваққат бошқарувчига 4.600.000 сўм миқдорида ҳақ тўлаб берилганлиги аниқланди ва шу сабабли муваққат бошқарувчига кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари миқдорида ҳақ тўлаб берилганлигини инобатга олишни лозим топди. Қайд этилганларга асосан, суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни 5 рад қилишни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186моддаларига асосланиб, суд қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. “O’SISH-BARAKA-ISHONCH” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Эшмирзаев