← Назад
Решение #637393 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 09 март 4-1107-2301/-----сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ----------------,
даъвогар ----------------------------------нинг жавобгар “-----------------” МЧЖ ва
учинчи шахс “-----------------------------” ДУКга нисбатан жавобгар
ҳисобидан 1 519 242 сўм асосий қарз ва 480 763 сўм пеня жами 2 000 005
сўм ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида
тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ------------------------------Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “------------------------” МЧЖ ва
учинчи шахс “---------------------------” ДУКга нисбатан жавобгар ҳисобидан
1 519 242 сўм асосий қарз ва 480 763 сўм пеня жами 2 000 005 сўм
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли
мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
қўзғатиш ҳақида ажрим 2023 йил 21 февраль куни чиқарилган бўлсада,
даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, ----------------------------------- (Ижарага берувчи), “--------------------------” МЧЖ (Ижарага олувчи)
ва учинчи шахс “---------------------” ДУК (балансда сақловчи) иштирокида
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Примқулова кўчаси манзилида
жойлашган умумий майдони 10,1 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни
ижарага бериш бўйича 2021 йил 25 мартдаги 0557/01-21-сонли ижара
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага
олувчига Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Примқулова кўчаси
манзилида жойлашган умумий майдони 10,1 кв.мдан иборат бўлган
бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул
қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
2022 йил 13 октябрда ушбу ижара шартномасига 1-сонли қўшимча
келишув шартномаси тузилган.
Унга кўра ижара муддати 2022 йилнинг 01 январь кунидан
2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар этиб, ижара ҳақи миқдори
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари учун 1 519 242 сўм қилиб
белгиланган.
2023 йилнинг 18 январь куни ҳолатида ижарага олувчининг
2022 йил январь-декабрь ойлари учун ижара тўлови 1 519 242 сўмни
ташкил қилган. Жавобгар томонидан ижара ҳақи учун тўлов амалга
оширилмаган натижада 1 519 242 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган.
Аниқланишича ижарага олувчи томонидан бугунги кунга қадар
1 519 242 сўм тўлов амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, объектнинг ижара тўлови тўғрисидаги ва объектни
топшириш қабул қилиш далолатномаси, даъвогар томонидан судга
тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 9.2-бандига асосан даъвогар жавобгардан
480 763 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 9.2-бандига асосан ижара шартномаси бўйича
биринчи тўлов ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан рўйхатга
олинган кундан бошлаб 10 банк кун ичида, кейинги тўловлар ҳар
ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.
Бироқ 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари учун 1 519 242 сўм
ижара тўлови 2023 йилнинг 18 январь кунига қадар амалга
оширилмаган.
тўланмаган тақдирда, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига
ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорда, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 258 271 сўм пеня ундиришни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 1 519 242 сўм асосий қарздорлик, 258 271 сўм сўм
пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан
боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи жавобгардан
ундирилиши лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “------------------------” МЧЖ ҳисобидан:
- ------------------------------- фойдасига 1 519 242 сўм асосий
қарздорлик, 258 271 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар
ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори
тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд
харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг
ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
---------------