Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/547 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Худудгазтаъминот" АЖ Ответчик / Подсудимый "Фозилбек Саидбек" оилавий корхонаси
Source ID 1043391 Claim ID 3180092 PDF Hash 9e0584b4a8156d83... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2023 йил 9 март № 4-1603-2301/547 Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар – «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар – «FOZILBEK SAIDBEK» оилавий корхонаси ҳисобидан жами 1.954.374 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «FOZILBEK SAIDBEK» оилавий корхонаси (кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.703.464 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 250.910 сўм пеня жами 1.954.374 сўм, шунингдек тўланган суд-почта харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан табиий газ етказиб берувчи корхоналар билан белгиланган тартибда табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузмасдан, табиий газ истеъмол қилиниб тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани натижасида 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 1.703.464 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик бўйича тарафлар ўртасида тегишли солиштирма далолатномалар тузилган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”даги 10-боби - “Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятига эга истеъмолчилар, шунингдек, коммунал-маиший истеъмолчиларнинг табиий газ учун ҳисобкитоб қилиш тартиби”нинг 103-бандининг биринчи хат бошида “Истеъмолчи табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун юз фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шарт.”, деб белгиланган. Низомнинг 114-бандида истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши; 118-119-бандларида истеъмолчи 7 кундан кечиктирмасдан газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счетфактурани қабул қилиб олиши ва имзолаши ҳамда унинг бир нусхасини газ таъминоти ташкилотига жўнатиши, табиий газни етказиб беришқабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмаслиги назарда тутилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг мажбурияти юқоридаги Низом талабларидан келиб чиққан бўлиб, суд муҳокамаси давомида жавобгарга табиий газнинг ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 1.703.464 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди. Бу даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгар шартнома шартларини бузиб келганлиги сабабли 250.910 сўм пеня ундиришни сўраган. лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига асосан тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун муддати ўтган тўлов қарздорликни 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмаган. Бундан келиб чиқадики, даъвогар суд орқали жавобгардан етказиб берилган табиий газ учун тўловни ҳамда тўлов муддати кечикканлиги учун пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу талаблар қонунчиликка, юқоридаги Қарор ва Низом талабларига мувофиқ асосли ва ушбу талаблар қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.703.464 сўм асосий қарз, 250.910 сўм пеня жами 1.954.374 сўм ундиришни лозим топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 300.000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177,2032,2034-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. «FOZILBEK SAIDBEK» оилавий корхонаси ҳисобидан «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти фойдасига 1.703.464 сўм асосий қарз, 250.910 сўм пеня жами 1.954.374 сўм, шунингдек тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «FOZILBEK SAIDBEK» оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров