← Назад
Решение #637424 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 09 март 4-1107-2301/--------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ---------, даъвогар
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “-------------” МЧЖ ва учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокимлигига нисбатан жавобгар
ҳисобидан 322 432 сўм асосий қарз ва 74 854 сўм пеня жами 397 287 сўм
ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим
этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш
тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “--------------”
МЧЖ ва учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокимлигига нисбатан жавобгар
ҳисобидан 322 432 сўм асосий қарз ва 74 854 сўм пеня жами 397 287 сўм
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли
мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим 2023 йил 21 февраль куни чиқарилган бўлсада,
даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “--------------”
МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокимлиги
(балансда сақловчи) иштирокида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар
Янгиобод қўрғони, 10-уй манзилида жойлашган умумий майдони 87,0
кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича
2020 йил 05 июндаги 0881/02-20-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага
олувчига Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Янгиобод қўрғони, 10-уй
манзилида жойлашган умумий майдони 87,0 кв.мдан иборат бўлган
бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул
қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
2022 йил 15 июлда ушбу ижара шартномасига 3-сонли қўшимча
келишув шартномаси тузилган.
Унга кўра ижара муддати 2022 йилнинг 17 июнь кунидан
2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар этиб, ижара ҳақи миқдори
2022 йилнинг июнь–декабрь ойлари учун 2 943 522 сўм қилиб
белгиланган.
2023 йилнинг 18 январь куни ҳолатида ижарага олувчининг
2022 йил июнь-декабрь ойлари учун ижара тўлови 2 943 522 сўмни
ташкил қилган. Жавобгар томонидан 2 621 090 сўм тўлов амалга
оширилган натижада 322 432 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган.
Бироқ аниқланишича ижарага олувчи томонидан бугунги кунга
қадар 322 432 сўм тўлов амалга оширилган ва бугунги кун ҳолатида
ижарага олувчининг ижара тўловларидан бўлган асосий қарздорлиги
мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, объектнинг ижара тўлови тўғрисидаги ва объектни
топшириш қабул қилиш далолатномаси, даъвогар томонидан судга
тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини
қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 9.2-бандига асосан даъвогар жавобгардан
74 854 сўм пеня ундиришни сўраган.
биринчи тўлов ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан рўйхатга
олинган кундан бошлаб 10 банк кун ичида, кейинги тўловлар ҳар
ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.
Бироқ 2022 йилнинг июнь-декабрь ойлари учун 322 432 сўм ижара
тўлови 2023 йилнинг 18 январь кунига қадар амалга оширилмаган.
Шартноманинг 9.2-бандига асосан ижара ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига
ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорда, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган.
Суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки,
жавобгар
томонидан
шартнома
шартлари
лозим
даражада
бажарилмаган, шартномаларда белгиланган муддат бузилган ҳолда
тўловлар амалга оширилмаган. Шунингдек, даъвонинг пеня ундириш
қисмини рад этиш ёки уни камайтириш учун қонуний асослар мавжуд
эмас. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра даъвогарнинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 74 854 сўм сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган
давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан:
- Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 74 854 сўм
пеня ва 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар
ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори
тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд
харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг
ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
---------