← Назад
Решение #637452 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2023 йил 9 март 4-1905-2304/574-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов, ХХХнинг «ХХХ»
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, «ХХХ» фермер хўжалигига нисбатан
берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишини соддалаштирилган тартибда
Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ХХХ «ХХХ» акциядорлик жамияти (матнда - даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар «ХХХ» фермер хўжалиги (матнда - жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2 943 000 сўм асосий қарз ва 152 523 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 295238-сонли “Улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилганлиги,
шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши,
жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан
шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2022 йил 15 декабрь
куни ҳолатига жами 3 095 523 сўм қарздорлик (асосий қарз ва пеня ҳисобидан)
вужудга келганлиги, шартнома шартига кўра кечиктирилган кунлар учун пеня
ҳисобланганлиги билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 943 000 сўм
асосий қарз ва 152 523 сўм пеня, жами 3 095 523 сўм қарздорликни ундириш
сўралган.
Суд, даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўқизинчи қисмига кўра,
суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 295238-сонли
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси”
имзоланган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб
бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз
вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр
энергияси етказиб берилган.
Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2022 йил 1 декабрь куни ҳолатига жами
2 943 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 октябрдаги
“Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сон қарорининг
2-бандида барча юридик шахслар - электр энергияси истеъмолчилари истеъмол
қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр
таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари
шартлиги, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати
ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда - ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
Тарафлар ўртасида тузилиб, тасдиқланган 2022 йил 1 декабрь куни ҳолатига
ўзаро солиштирма далолатномага кўра жавобгар даъвогар олдидаги қарзини тан
олган.
Шунга кўра, даъво талабининг 2 943 000 сўм асосий қарз ундириш қисми
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси биринчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим
даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан етказиб
берилган электр энергияси бўйича тўловлар кечиктирилганлиги учун
152 523 сўм пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун Истеъмолчига тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан
ошмаслиги лозим деб белгиланган.
2022 йил 1 декабрь кунидаги ўзаро солиштирма далолатномада пенянинг
ҳисоб-китоби келтирилган бўлиб, тарафлар томонидан имзоланиб, мухр билан
тасдиқланган.
Шу сабабли, даъво аризасидаги 152 523 сўм пеня ундириш талаби ҳам
асослидир.
Шунга кўра, даъво талабининг 152 523 сўм пеня ундириш қисми
қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 943 000 сўм асосий қарз ва 152 523 сўм пеняни
ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 180,
3
203 , 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан даъвогар «ХХХ» акциядорлик жамияти
фойдасига 2 943 000 сўм асосий қарз ва
152 523 сўм пеня, жами 3 095 523
сўм ундирилсин.
Жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божи ва даъвогар «ХХХ» акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган
бўлса, ҳал қилув қарори юзасидан даъвогарнинг илтимосномаси асосида ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатларини ундириш
қисмига ижро варақалари берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Судья
У.А.Рахимов