Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2220/12903 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Hududgaztaminot
Source ID 1034601 Claim ID 3096890 PDF Hash aca3d499399ad008... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/12903-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти вакили Дж.Туманов (2023 йил 14 февралдаги 38-01-08-83/759-сонли ишончномага асосан), “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти вакили М.Карабаев (2023 йил 4 январдаги 01-32/04Д-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари А.Хакимовв (2023 йил 20 февралдаги Т-11-01/14-852-сонли ишончномага асосан), Б.Алимардонов (2023 йил 4 январдаги Т-11-01/14-25-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига нисбатан жавобгар томонидан асоссиз олинган 223 086 676,20 сўм пул маблағини истеъмолчиларга қайтариш, истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб бериш, асоссиз олинган даромаднинг 20 фоизи миқдорида, яъни 44 617 335,24 сўм молиявий жарима қўллаш ва уни рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори устидан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан асоссиз олинган 223 086 676,20 сўм пул маблағини истеъмолчиларга қайтаришни, истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб беришни, асоссиз олинган даромаднинг 20 фоизи миқдорида, яъни 44 617 335,24 сўм молиявий жарима қўллашни ва уни рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда АЖ деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ва АЖ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар газ таъминоти филиалининг 2021 йил 19 майдаги 38-03-51/3924-сонли хатлари таҳлил қилинганда дастлаб 32 та оилавий корхоналарга табиий газ етказиб берилишида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги ва натижада ушбу корхоналар томонидан 2020 йил ва 2021 йил май ойига қадар истеъмол қилинган табиий газ учун ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланган. Жавобгар ходимлари томонидан юқорида келтирилган корхоналар ўрганилганда, корхоналарнинг баъзилари нотурар жойларда, баъзилари турар жойларда фаолият кўрсатаётганлиги, бироқ у ерда яшамаслиги, шунингдек, айрим корхоналар меҳмонхона ва тўйхона объектларида фаолият кўрсатиб, табиий газ учун 380 сўмдан тўловни амалга ошираётганлиги аниқланиб, махсус комиссияга Фосса дастуридан кўчирма ва маълумотнома тақдим этилган. Махсус комиссия мазкур ҳолат юзасидан “Табиий монополиялар тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, табиий монополия субектларига товарлар учун ваколатли орган белгиланган миқдордан ортиқ ҳақ олиш тақиқланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сони қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари бузилган деб топган. Жавобгарнининг 2021 йил 19 майдаги 38-03-51/3924-сонли хатида берилган маълумотлар таҳлил қилиниб, 37 та оилавий корхоналарга табиий газ етказиб беришда қонун талабларига риоя этилмаганлиги ва бунинг натижасида оилавий корхоналар томонидан 2020 йил ва 2021 йил май ойига қадар истеъмол қилинган табиий газ учун ортиқча жами 223 086 676,20 сўм ҳақ олинганлигини аниқланган. Даъвогар томонидан Низомнинг 36-банди талаблари бузилганлигин ҳолати юзасидан 2021 йил 26 июлда жавобгарга нисбатан иш қўзғатилган. Даъвогарнинг 2021 йил 18 августдаги 03/74-сонли кўрсатмаси билан жавобгарга юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, Низом талаблари бузилиши натижасида 32 та оилавий корхоналарга 2020 йил 1 январь ва 2021 йил 1 май даври мобайнида етказиб берилган табиий газ учун ортиқча олинган жами 223 086 676,20 сўм пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чораларини кўриш, мазкур корхоналар билан табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларни қайта расмийлаштириш чораларини кўриш, мазкур кўрсатмани бажариш муддати 2021 йил 18 октябрга қадар этиб белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатма талаблари бажарилмаган, шу боис тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Низомнинг 42-бандига мувофиқ жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса - монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади. Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади. Ушбу Низом 43-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади. Даъвогар томонидан Низом талабига мувофиқ асоссиз олинган маблағларни (биринчи даъво талаби) истеъмолчиларга қайтаришни сўраган бўлса-да, айнан қайси истеъмолчига қанча миқдорда пул маблағи қайтарилиши лозимлиги, Низом талабига мувофиқ асоссиз олинган маблағларни (иккинчи даъво талаби) рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб беришни сўраган бўлса-да, истеъмолчиларни аниқлаш имкони мавжуд бўлмаганлиги исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида 32 та истеъмолчиларнинг рўйхати мавжуд бўлиб, бу ҳолат маблағларни қайтариш бўйича истеъмолчиларни аниқлаш имкони мавжуд эмаслигини инкор этади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан истеъмолчилардан ортиқча олинган 223 086 676,20 сўм пул маблағини Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиш ва асоссиз олинган сумманинг 20 фоизи миқдорида, яъни 44 617 335,24 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда жаримани Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ундириш талабларини қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса, ушбу ҳолатларга аҳамият бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун бошқармадан ундирилиши лозим бўлган давлат божини “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли ундирувсиз қолдиришни, биринчи 5 инстанция суди учун 21 600 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, апелляция ва кассация инстанцияси судлари учун олдиндан тўланган 48 000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан асоссиз олинган 223 086 676,20 сўм пул маблағини истеъмолчиларга қайтариш, истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб бериш, асоссиз олинган даромаднинг 20 фоизи миқдорида, яъни 44 617 335,24 сўм молиявий жарима қўллаш ва уни рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасидан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 48 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Иш юзасидан 2022 йил 23 августда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: В.Сатторова А.Абдуллаев