← Назад
Решение #637487 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| исмини ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/50155-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“UMID” хусусий корхонаси вакили И.Рахматов (2022 йил 24 ноябрдаги
14-сонли ишончнома асосида), “ECOBORN INC” масъулияти чекланган
жамияти вакили Ш.Усманов (2022 йил 3 октябрдаги ишончнома асосида)
иштирокида, “ECOBORN INC” масъулияти чекланган жамиятининг “UMID”
хусусий корхонасидан 99 005 000 сўм асосий қарз, 49 502 500 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан “UMID” хусусий
корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ECOBORN INC” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
МЧЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“UMID” хусусий корхонасидан (бундан буён матнда хусусий корхона деб
юритилади) 99 005 000 сўм асосий қарз, 49 502 500 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Хусусий корхонадан
МЧЖ фойдасига 99 005 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня
ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, қарздорликнинг келиб чиқиши сабаблари,
бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ўрганилмаганлиги, қарздорлик аслида
99 005 000 сўм эмас, балки 45 081 024 сўмни ташкил этганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган хусусий корхона вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, МЧЖ ва хусусий ўртасида 2022 йил 6 январда
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 14-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар 6 000 000 000 сўмлик соя ҳамда кунгабоқар ёғи маҳсулотини
етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартнома тузилгандан 10 банк
кунида 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг
шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб
чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши
лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг
тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
МЧЖ томонидан 2022 йил 6 январдаги 6-сонли ҳисоб-фактура асосида
59 043 000 сўм, 2022 йил 10 январдаги 18-сонли ҳисоб-фактура асосида
40 902 000 сўм, 2022 йил 13 январдаги 37-сонли ҳисоб-фактура асосида
40 000 000 сўм, 2022 йил 18 январдаги 56-сонли ҳисоб-фактура асосида
40 473 000 сўм, 2022 йил 24 январдаги 75-сонли ҳисоб-фактура асосида
38 991 000 сўм, 2022 йил 7 февралдаги 121-сонли ҳисоб-фактура асосида
39 949 000 сўм, 2022 йил 11 февралдаги 136-сонли ҳисоб-фактура асосида
39 931 000 сўм, 2022 йил 16 февралдаги 146-сонли ҳисоб-фактура асосида
65 727 000 сўм, 2022 йил 23 февралдаги 175-сонли ҳисоб-фактура асосида
38 600 000 сўм, 2022 йил 2 мартдаги 199-сонли ҳисоб-фактура асосида
22 848 000 сўм, 2022 йил 7 мартдаги 217-сонли ҳисоб-фактура асосида
24 200 000 сўм, 2022 йил 4 апрелдаги 288-сонли ҳисоб-фактура асосида
38 629 000 сўм, 2022 йил 13 апрелдаги 318-сонли ҳисоб-фактура асосида
36 814 000 сўм, 2022 йил 20 апрелдаги 333-сонли ҳисоб-фактура асосида
36 651 000 сўм, 2022 йил 26 апрелдаги 356-сонли ҳисоб-фактура асосида
36 619 000 сўм, 2022 йил 28 майдаги 432-сонли ҳисоб-фактура асосида
29 856 000 сўм, 2022 йил 14 июндаги 473-сонли ҳисоб-фактура асосида
18 250 000 сўм, 2022 йил 24 июндаги 512-сонли ҳисоб-фактура асосида
18 000 000 сўм, 2022 йил 6 июлдаги 560-сонли ҳисоб-фактура асосида
16 500 000 сўм, 2022 йил 13 июлдаги 578-сонли ҳисоб-фактура асосида
16 300 000 сўм, 2022 йил 20 июлдаги 613-сонли ҳисоб-фактура асосида
15 450 000 сўм, 2022 йил 25 июлдаги 628-сонли ҳисоб-фактура асосида
15 730 000 сўм, 2022 йил 23 августдаги 780-сонли ҳисоб-фактура асосида
25 525 000 сўм, жами 754 988 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Бироқ, хусусий корхона етказиб берилган 754 988 000 сўмлик маҳсулот
ҳақининг 655 983 000 сўмини тўлаб, қолган 99 005 000 сўми бўйича тўловни
амалга оширмаган.
Шартноманинг 6.3-бандида хусусий корхона МЧЖга тўловларни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг
ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,5 фоиз миқдорида, бироқ, кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган бўлиб, шу боис, етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида
тўланмасдан, кечиктирилганлиги учун 49 502 500 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво
талабларини қисман қаноатлантириш, хусусий корхонадан МЧЖ фойдасига
99 005 000 сўм асосий қарз ундириш, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини ФКнинг 326-моддасига асосланган ҳолда 20 000 000 сўмга
қаноатлантириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати хусусий корхонанинг кассация шикоятида қарздорлик
аслида 99 005 000 сўм эмас, балки 45 081 024 сўмни ташкил этганлиги,
шунингдек, суд муҳокамасида берган кўрсатмасида, МЧЖнинг ўзи хусусий
корхонадан қарздорлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, низо МЧЖ ва хусусий ўртасида тузилган 2022 йил 6 январдаги
14-сонли шартномадан келиб чиққан бўлиб, хусусий корхонанинг
ҳисоб-китоблари МЧЖ ва хусусий ўртасида тузилган бошқа шартномалардан
келиб чиққанлигини кўриш мумкин.
Қолаверса, хусусий корхона томонидан кассация шикоятига илова
қилинган банк (оборотка) айланмаси ўрганилганда, 41 413 000 сўм 2021 йил
11 январдаги 29-сонли шартномага асосан ўтказиб берилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 742 538 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажатини хусусий корхона зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта
харажатини хусусий корхона зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
5
қ а р о р
қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “UMID” хусусий
корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“UMID” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
А.Абдуллаев