← Назад
Решение #637500 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
4-1901-2301/833-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар
вакили – А.Ашуров (2023 йил 24 январдаги 04/257-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
худудий бошқармасининг даъвогар “IPOTEKABANK” акциядорлик тижорат
ипотека банки манфаатида, жавобгар “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий
бошқармаси даъвогар “IPOTEKABANK” акциядорлик тижорат ипотека банки
(кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти чекланган
жамиятининг (кейинги ўринларда – жавобгар) 400000 АҚШ доллари
муддатли асосий кредит қарзи, 100000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 63000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи жами
563000 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ундирувини
жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган музлатгич омборхона
ускуналари жамланмасига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар
суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор)
ўртасида 2019 йил 13 февралда 1-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 7 фоиз
устама тўлаш шарти билан музлатгич омборхона ускуналари сотиб олиш учун
500000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан
кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил
14 февралда ипотека шартномаси тузилиб, унга асосан жавобгарга тегишли
бўлган Термиз туман, Учқизил маҳалласида 1,0 га ер майдонида жойлашган
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлайдиган музлатгич омборхона биноси,
умумий майдони 1920,0 кв.метр, фойдаланиш майдони 1817,0 кв.метр, 0002литер белгисида Қоровулхона биноси 2 (икки) хонали умумий майдони 19,25
кв.метр, фойдаланиш майдони 11,89 кв.метрдан иборат биноси ҳамда унга
бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга
қўйилган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш
жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада
даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 400000 АҚШ доллари муддатли
асосий кредит қарзи, 100000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 63000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, жами 563000 АҚШ
доллари қарздорлик юзага келган.
Палатанинг даъво манфаатидаги даъво аризаси бўйича суднинг 4-19012201/2068-сонли иш бўйича 2022 йил 26 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан жавобгардан даъвогарга 400000 АҚШ доллари муддатли асосий
кредит қарзи, 100000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи,
63000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи жами 563000 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлиги ва иш бўйича тўланган 24000 сўм почта
харажати ундирилиб, ундирув гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган
Термиз туман, Учқизил маҳалласида 1,0 га ер майдонида жойлашган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини сақлайдиган музлатгич омборхона биноси, умумий
майдони 1920,0 кв.метр, фойдаланиш майдони 1817,0 кв.метр, 0002-литер
белгисида Қоровулхона биноси 2 (икки) хонали умумий майдони 19,25
кв.метр, фойдаланиш майдони 11,89 кв.метрдан иборат биносига унга
бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратилган.
Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида яна судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 400000 АҚШ доллари муддатли асосий
кредит қарзи, 100000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи,
63000
АҚШ
доллари
муддати
ўтган
фоиз
қарзи
жами
563000 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ундирувини
жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган музлатгич омборхона
ускуналари жамланмасига қаратишни сўраган.
Аниқланишича, 2019 йил 28 октябрда тарафлар ўртасида 2019 йил 14
февралда тузилган ипотека шартномасига қўшимча келишув шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб
олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган
музлатгич омборхона ускуналари жамланмаси гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 279-моддасининг
биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгарнинг 400000 АҚШ доллари муддатли асосий
кредит қарзи, 100000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи,
63000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи жами 563000 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлиги ундирувини жавобгарга тегишли кредит
ҳисобига сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун
мўлжалланган музлатгич омборхона ускуналари жамланмасига қаратишни
лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 3000000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 30000 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти чекланган
жамиятининг 400000 АҚШ доллари муддатли асосий кредит қарзи, 100000
АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи, 63000 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз қарзи жами 563000 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлиги ундируви унга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган музлатгич омборхона
ускуналари жамланмасига қаратилсин.
Даъвогар “IPOTEKABANK” акциядорлик тижорат ипотека банкига
жавобгар “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти чекланган жамиятидан 30000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 3000000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Д.Жумаев