← Назад
Решение #637572 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2101-2202/4997-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Джумаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Т.Абдраманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
жавобгарнинг вакили М.Тухтаев (2022 йил 6 декабрдаги 82-сонли
ишончнома)нинг иштирокида, аризачи Навоий вилоят давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “Yangi asr” фермер хўжалигига нисбатан жами
241 289 523 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Yangi asr” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) билан “KMR Livestock Europe LTD.OU” корхонаси (Эстония)
ўртасида 2021 йил 24 февралда 64-сонли импорт контракти тузилган. Мазкур
контракт бўйича 141 700 евро миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарз
вужудга келган.
Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) томонидан жавобгарга 141 700 евро миқдоридаги дебитор
қарзнинг 5 фоизи, яъни 7 085 евронинг миллий валютадаги курси бўйича
83 590 885 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 2022 йил
6 майда 22-26706-сонли, 141 700 евро миқдоридаги дебитор қарзнинг 10 фоизи,
яъни 14 170 евронинг миллий валютадаги курси бўйича 157 698 639 сўм
миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 31 октябрда
22-81944-сонли талабномалар юборилган.
Аммо, жавобгар томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилмаган ёки ҳисобланган
молиявий жарима ихтиёрий тўланмаган.
Шу сабабли аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни
сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Кармана туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация
шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Аризачи суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни аризачининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи судга ариза билан мурожаат
қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунининг 111-моддасига асосан 2021 йил 24 февралда тузилган 64-сонли
импорт контракти бўйича жавобгар 2021 йил 20 декабрь ҳолатида вужудга
келган 141 700 евро миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлигига йўл
қўйганлиги, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан:
- 360 кунгача кечикканлиги учун – эркин муомалага чиқариш (импорт)
божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар суммасининг 5 фоизи –
7 085 евро, талабнома юборилган кундаги (06.05.2022) Марказий банк
томонидан ўрнатилган курс (11 798,29) бўйича сўмдаги эквиваленти 83 590 885
сўм миқдорида;
- 360 кундан 545 кунгача кечикканлиги учун – эркин муомалага чиқариш
(импорт) божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар суммасининг
10 фоизи – 14 170 евро, талабнома юборилган кундаги (31.10.2022) Марказий
банк томонидан ўрнатилган курс (11 129,05) бўйича сўмдаги эквиваленти
157 698 639 сўм миқдорида, жами 241 289 523 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги
Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни
бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул
маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ
хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган
ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллабқувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида “2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда
белгиланган
жарима
миқдорлари
икки
бараварга
камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши
қайд этилган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан
кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун
тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
- активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
- активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
- активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими
(ТСОЯЭАТ)нинг 2022 йил 15 декабрь ҳолатидаги маълумотида жавобгарнинг
импорт контракти бўйича муддати ўтган 141 700 евро миқдорида дебитор
қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан
дебиторлик қарздорликка йўл қўйилганлиги иш ҳужжатлари билан
тасдиқланганлигини инобатга олиб, арз қилинган талабини қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, импорт контракти бўйича суднинг
ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин жами 115 862 евро миқдоридаги
қарздорлик жавобгарнинг ҳисоб рақамига қайтарилган.
Мазкур ҳолат суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки бекор
қилишга асос бўлмайди. Чунки, ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда
141 700 евро миқдорида дебиторлик қарзи мавжуд бўлганлиги иш
ҳужжатларидаги инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан тасдиқланган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг иш суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, 2022 йил 6 декабрдаги суд мажлисида жавобгарнинг вакили
М.Тухтаев иштирок этган ва унинг илтимосига биноан ишни кўриш бошқа
кунга қолдирилган ҳамда вакил М.Тухтаев ишни кўриш 2022 йил 15 декабрь
соат 15:00га қолдирилганлиги ҳақида тилхат орқали огоҳлантирилган. Бироқ,
у 2022 йил 15 декабрдаги суд мажлисида иштирок этмаган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ИПКнинг
170-моддасига биноан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилганлар, шу
сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
5
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Yangi asr” фермер
хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Yangi asr” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров