← Назад
Решение #637652 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 23 | — | law | |
| онуни | 33 | — | law | |
| олатда даъво аризаси ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2205/55056-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Мамирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, аризачи
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини
ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Anvar-dori” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш учун берилган 2020 йил 18 майдаги TS № 905-сонли лицензияни бекор
қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини судлов ҳайъатининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил
20 сентябрдаги 155-сонли буйруғи ҳамда “Anvar-dori” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ноқонуний
дори воситалари билан савдо амалга оширилаётганлиги, яъни мувофиқлик
сертификати мавжуд бўлмаган дори воситалари сотиб келинаётганлиги ҳақида
келиб тушган мурожаат асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) томонидан 2022 йил 21 сентябрда дори воситаларини
сақлаш ва реализация қилиш ҳолатлари бўйича жавобгарга тегишли
дорихонада текширув ўтказилган.
Текширув давомида дорихона савдо залидан 13 турдаги сифати
кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари жамият фармацевти
М.Ахтамовнинг иштирокида сифат назорати учун ўртача намунаси танлаб
олинган.
Аризачи “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2022 йил
30 сентябрдаги 29/09-3501-сонли хатида танлаб олинган 5 турдаги дори
воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги маълум
бўлганлиги, бу билан жавобгар томонидан лицензия талаб ва шартлари
бузилган деб ҳисоблаб, жавобгарга нисбатан судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш учун берилган 2020 йил 18 майдаги TS № 905-сонли лицензияни бекор
қилишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги
қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Тарафлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
директорининг 2022 йил 20 сентябрдаги 155-сонли буйруғи ҳамда жавобгар
томонидан ноқонуний дори воситалари билан савдо амалга оширилаётганлиги,
яъни мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотиб
келаётганлиги ҳақида келиб тушган мурожаат асосида аризачи томонидан 2022
йил 21 сентябрда дори воситаларини сақлаш ва реализация қилиш ҳолатлари
бўйича жавобгарга тегишли дорихонада текширув ўтказилган.
Текширув давомида дорихона савдо залидан 13 турдаги сифати
кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари жамият фармацевти
М.Ахтамовнинг иштирокида сифат назорати учун ўртача намунаси танлаб
олинган.
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва
стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2022 йил 30 сентябрдаги 29/09-
3501-сонли хатида танлаб олинган 5 турдаги дори воситаларига мувофиқлик
сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги қайд этилган.
Шунингдек, 13 турдаги дори воситаларидан 3 турдаги дори воситалари
тиббий амалиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий
буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилмаганлиги аниқланган.
Шунга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан судга ариза билан мурожаат
қилган.
Жавобгарга 2020 йил 18 майда аризачи томонидан дори воситалари ва
тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи TS № 905сонли лицензия берилган.
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 23-моддасининг учинчи қисмига кўра, сифатсиз,
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган
дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон
Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний
нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги
185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
11-бандига кўра, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори
воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана
реализация қилиш тақиқланади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддаси биринчи
қисмининг тўққизинчи хатбошисига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш
талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан
ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган
бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига
асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим
турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби
тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги 80-сонли Қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона
Низом” 29-иловаси (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти) 9-бандининг “б” кичик бандига
кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз
сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан
ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий
буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган
дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация
қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга
бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда
кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик қўпол равишда
бузиш деб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларидан бири
ҳисобланади.
Бинобарин, жавобгар дорихонада мувофиқлик сертификатлари
расмийлаштирилмаган, республика тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат
этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрига
киритилмаган дори воситаларини сақлаб келиб, қайд этилган қонун
ҳужжатлари, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузган.
Текшириш натижасида аниқланган ушбу ҳолатларни инобатга олиб,
биринчи инстанция суди жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари
қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг аризачи судга мурожаат қилганда даъво
аризаси шаклида эмас, ИПК талабларига мувофиқ ариза билан мурожаат
қилиши лозим бўлганлиги, бундай ҳолатда даъво аризаси ИПК 107-моддаси
биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги
ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, ушбу ҳолат суд қарорларини бекор қилишга ва даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришга асос бўлмайди.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасида лицензия
талаблари ва бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган
бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгарнинг дорихонасида мувофиқлик
сертификатлари расмийлаштирилмаган, республика тиббиёт амалиётида
қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий
техника Давлат реестр рўйхатига киритилмаган дори воситалари
аниқланганлиги ҳолати фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остида
қолишига олиб келган.
Қолаверса, юқорида қайд этилганидек жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият
турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низом” 29-иловаси (Дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини
лицензиялаш паспорти) 9-бандининг “б” кичик бандида назарда тутилган
лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилган.
Шу боис жавобгарнинг кассация шикоятидаги айнан қайси норматив
ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги
ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда
атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келганлиги даъвогар томонидан
исботланмаганлиги ҳақидаги важларини асосли деб бўлмайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг аризачи томонидан судга
мурожаат қилинишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган
“Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш
тартиби тўғрисида ягона Низом”нинг 40 ва 41-бандларига асосан лицензияни
тўхтатиб туриш билан боғлиқ тартибга риоя қилинмаганлиги, тўхтатиб туришга
асос бўлган ҳолатлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда
лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки,
мазкур
Низом
51-бандининг
тўртинчи
хатбошисида
лицензияловчи орган лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил
давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба
қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса, лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш
тўғрисида судга мурожаат қилиши белгиланган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантириб, жавобгарга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилиш учун берилган лицензияни бекор қилиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу
сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
6
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, давлат божи ундирмаслик, кассация шикояти учун олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш
лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Anvar-dori”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров