← Назад
Решение #637792 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
4-1501-2201/12970-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ иштирокида, даъвогар «А»
акциядорлик жамиятининг жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгарлар “Б1” хусусий корхонаси ва “Б2” хусусий
корхонаси ҳисобидан жами 8 082 240 535 сўм ундириш, ундирувни гаровга
олинган мулкларга қаратиш ҳамда 01.06.2022 йил кунги 177-сонли кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгарлар “Б1”
хусусий корхонаси ва “Б2” хусусий корхонаси ҳисобидан жами
8 082 240 535 сўм ундириш, ундирувни гаровга олинган мулкларга қаратиш
ҳамда 01.06.2022 йил кунги 177-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин
бекор қилишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида илтимоснома тақдим қилиб, ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 2 март
кунги медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этмасада, медиатив келишувни тасдиқлашган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим
этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, суд агар, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115моддаси биринчи қисмига кўра, давлат божи қонунчиликда белгиланган
ҳолларда қайтарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, давлат божи агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини
инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 115,195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар «А» акциядорлик жамияти томонидан тўланган 24 000 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Маматожиев