Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2301/1026 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Избасканский межрайонный экономический суд Судья Аскаров Равшанбек Гафурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акцианерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Жураев Дурбек фермер хўжалиги
Source ID 1043789 Claim ID 3179700 PDF Hash 9e8e7fe7b0476266... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2032-моддаси ИПКнинг 2032 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI IZBOSKAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani, Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy 171200, Andijan region, Izbaskan district, Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2 Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 март Избоскан туман 4-1704-2301/1026-сонли иш Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судъя Р.Г.Асқаров, Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар- Жўраев Дурбек фермер хўжалиги ҳисобидан 4.186.800 асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини, Избоскан туманлараро суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Балиқчи туман электр тармоқлари корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан Жўраев Дурбек фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 150322-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 4.186.800 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4.186.800 асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд белгиланган кунига даъвогар томонидан маълумот асосида солиштирма далолатнома тақдим этиб, жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилган. Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади; Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, суд даъво аризалар бўйича ишларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300.000 сўмни ташкил этиб, йигирма баравари 6.000.000 сўмга тўғри келмоқда. Суд, ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди. Даъво талабидаги қарздорлик – шартнома, счёт-фактуралар, талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қанотлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 150322-сонли абонент рақами берилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 4.186.800 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун хужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 470-моддаси биринчи қисмига асосан, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.186.800 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474, 477-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2033, 2034, 2035, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд Жўраев Дурбек фермер хўжалиги ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 4.186.800 сўм асосий қарздорик ва 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджети, суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорига агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Раислик қилувчи, судья Р.Г.Асқаров