← Назад
Решение #637807 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
IZBOSKAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani,
Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy
171200, Andijan region, Izbaskan district,
Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2
Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
Избоскан туман
4-1704-2301/1025-сонли иш
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судъя Р.Г.Асқаров, Балиқчи туман
прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини
кўзлаб, жавобгар- Кўхна диёр ғалласи фермер хўжалиги ҳисобидан 4.200.680 асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишини, Избоскан туманлараро суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Балиқчи туман электр тармоқлари
корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан Кўхна диёр ғалласи
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик
шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома”
деб юритилади) тузилган ва 150441-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
4.200.680 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар
ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида
талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4.200.680 асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд белгиланган кунига даъвогар томонидан маълумот асосида солиштирма
далолатнома тақдим этиб, жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорликдан
2.573.235 сўм тўловларни амалга оширганлигини маълум қилган.
Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишни
соддалаштирилган тартибда тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан
кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа
ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги
тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка
тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, суд даъво
аризалар бўйича ишларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300.000 сўмни ташкил этиб, йигирма
баравари 6.000.000 сўмга тўғри келмоқда.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Даъво талабидаги қарздорлик ва тўланган маблағлар – шартнома, счётфактуралар, талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Бундай
ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўланганлигини инобатга олиб
қисман қанотлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти 220685-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра,
корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи
эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисобкитоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
4.200.680 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар
ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида
талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Суд белгиланган кунига даъвогар томонидан маълумот асосида солиштирма
далолатнома тақдим этиб, жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорликдан
2.573.235 сўм тўловларни амалга оширганлигини маълум қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда
“ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун хужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 470-моддаси биринчи
қисмига асосан, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган
энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса
етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига тўланмасдан қолган 1.627.445 сўм қарздорликни ундиришни
лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига асосан, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган
талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, суд
органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ва “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим деб топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234,
333, 468, 470, 474, 477-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2033, 2034,
2035, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Кўхна диёр ғалласи фермер хўжалиги ҳисобидан:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1.627.445 сўм
асосий қарздорик ва 30.000 сўм почта харажати,
Республика бюджети, суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорига агар апелляция
шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Г.Асқаров