← Назад
Решение #637812 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
IZBOSKAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani,
Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy
171200, Andijan region, Izbaskan district,
Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2
Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
Избоскан туман
4-1704-2301/1024-сонли иш
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судъя Р.Г.Асқаров, Избоскан туман
прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини
кўзлаб, жавобгар- Пойтуғ олтин толаси фермер хўжалиги ҳисобидан 1.748.686
асосий қарздорлик, 1.208.585 сўм пеня, 748.875 сўм тармоққа уланиш хизматини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини,
Избоскан туманлараро суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Избоскан туман электр тармоқлари
корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан Пойтуғ олтин
толаси фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган, 200741-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
1.748.686 сўм асосий қарздорлик ва 1.208.585 сўм пеня юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш,
агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль
ойида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирган.
Шу сабабли Избоскан туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1.748.686 асосий қарздорлик, 1.208.585 сўм
пеня, 748.875 сўм тармоққа уланиш хизматини ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишни
соддалаштирилган тартибда тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан
кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа
ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони
бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, суд даъво аризалар бўйича ишларни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори
300.000 сўмни ташкил этиб, йигирма баравари 6.000.000 сўмга тўғри келмоқда.
Даъво талабидаги асосий қарздорлик – шартнома, счёт-фактуралар, талабнома,
солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарздорликни тўлиқ қанотлантиришни
лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил юридик шахслар учун электр
энергия таъминоти шартнома тузилган, 200741-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини
истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини
тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ
тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни
белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
1.748.686 сўм асосий қарздорлик ва 1.208.585 сўм пеня юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш,
агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль
ойида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирган.
Суд, иш хужжатларни ўрганиб чиқиб, сўралган пеняни муҳокама қилган ҳолда
фермер хўжалигиинг иш фаолияти мавсумий бўлганлиги сабабли жавобгар
ҳисобидан 604.293 сўм пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун хужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 470-моддаси биринчи
қисмига асосан, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши
шарт.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига биноан, шартномада жарима ёки пеня
шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1.748.686 сўм қарздорликни ва 604.293 сўм пеняни ундиришни
лозим топди.
Суд, даъво талабидаги тармоққа қайта уланиш хизмати бўйича 748.875 сўм
кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш талабини муҳоама қилган ҳолда ушбу
талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, даъвогар томонидан истеъмолчини тармоқдан узуш тўғрисида 2022 йил
15 ноябрда далолатнома тузгани ҳолда 2022 йилнинг декабрь ойида тармоққа
истеъмолчи тармоққа қайта уланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий
газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада
мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сон Фармоннинг саккизинчи бандида,
электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда
истеъмолчи — жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари
миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига
маблағларни ўтказиш орқали ундирилади деб кўрсатилган.
Мазкур Фармон бўйича берилган шархнинг учични бандида, ўзаро ҳисобкитобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ресурслари учун қарздорлик
мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби аниқлаштирилди.
Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар
ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ
ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга
энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.
Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчилар тармоқдан
мажбурий узилади, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш
ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн
баробари миқдорида тўлов ундирилади деб тушунтириш бериб ўтилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган
талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети,
суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ва
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 30.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
263, 333, 468, 470, 474, 477-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
2033, 2034, 2035, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Пойтуғ олтин толаси фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1.748.686 сўм
асосий қарздорлик, 604.293 сўм пеня, 748.875 сўм тармоққа қайта уланиш учун
кўрсатилган хизмат ҳақи ва 30.000 сўм почта харажати,
Республика бюджети, суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарорига агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан
кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Г.Асқаров