← Назад
Решение #637816 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 2032 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
IZBOSKAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani,
Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy
171200, Andijan region, Izbaskan district,
Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2
Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
Избоскан туман
4-1704-2301/1023-сонли иш
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судъя Р.Г.Асқаров, Избоскан туман
прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини
кўзлаб, жавобгар- Бўстон харид савдо масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2.058.366 асосий қарздорлик, 943.666 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини, Избоскан туманлараро суди биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Избоскан туман электр тармоқлари
корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан Бўстон харид савдо
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён
матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 503277-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
2.058.366 сўм асосий қарздорлик ва 943.666 сўм пеня юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар
ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида
талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли Избоскан туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2.058.366 асосий қарздорликни ва 943.666 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишни
соддалаштирилган тартибда тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан
кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа
ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги
тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка
тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, суд даъво
аризалар бўйича ишларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300.000 сўмни ташкил этиб, йигирма
баравари 6.000.000 сўмга тўғри келмоқда.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Даъво талабидаги қарздорлик – шартнома, счёт-фактуралар, талабнома,
солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қанотлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 503277-сонли абонент рақами берилган. Ушбу
шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини
истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини
тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни
белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
2.058.366 сўм асосий қарздорлик ва 943.666 сўм пеня юзага келган.
Даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар
ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида 2023 йил февраль ойида
талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда
“ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун хужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 470-моддаси биринчи
қисмига асосан, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган
энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса
етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2.058.366 сўм қарздорликни ва 943.666 сўм пеняни ундиришни
лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган
талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, суд
органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ва “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим деб топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 263,
333, 468, 470, 474, 477-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2033, 2034,
2035, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Бўстон харид савдо масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 2.058.366 сўм
асосий қарздорлик, 943.666 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати,
Республика бюджети, суд органларини ривожлантириш жамғармасига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорига агар апелляция
шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Г.Асқаров