Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2002/10 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангор тумани Давлат солиқ инспекцияси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ангор Томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1035192 Claim ID 3142068 PDF Hash 756bb3aa96d843d6... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ал этишда ИПКнинг 327-моддаси ал этишда ИПК 327 law
чунки бу ИПКнинг 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
ра ИПКнинг 327-моддаси ра ИПК 327 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2002/10-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – А.Мамараимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Алимардонов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти вакили – П.Маматкулов (раҳбар) иштирокида, Ангор туман давлат солиқ инспекцияси “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 3234,7 АҚШ доллари қийматидаги товарлар эквивалентидан, яъни 30 713 049 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори устидан “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ангор туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) нисбатан 3234,7 АҚШ доллари қийматидаги товарлар эквивалентидан, яъни 30 713 049 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, МЧЖга нисбатан 30 713 049 сўм молиявий жарима қўлланилган. Сурхондарё вилоят судининг 2020 йил 17 ноябрдаги ажрими билан МЧЖнинг кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 22 октябрдаги ва 2022 йил 25 июлдаги ажримлари билан МЧЖнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 августдаги ажрими билан МЧЖнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. 2 МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятида 2020 йил 15 январда Москва шаҳридаги мижозлар билан тузилган шартнома асосида МЧЖ томонидан юборилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун улар томонидан 32 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлов амалга оширилмасдан қолганлиги, қўшимча шартнома тузилиб, унга кўра 2020 йил 15 октябрга қадар 32 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олганлиги, олдинги шартнома асосида 2020 йил 8 октябрда юборилган маҳсулот учун 32 000 АҚШ доллари тўлаб берилганлиги, 2020 йилда пандемия муносабати билан ҳужжатлар ўз вақтида етиб келмаганлиги, шу боис кечикиш юзага келганлиги, барча муаммолар бартараф этилганлиги, ўша даврда автоҳалокатга учраганлиги сабабли ДСИга янги тузилган қўшимча шартнома бўйича маълумот берилмасдан қолганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати томонидан 2023 йил 2 фнвралда кассация шикоятининг Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан қисмини қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятининг Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарорига нисбатан қисмини иш юритишга қабул қилиш ва ишни талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим қабул қилинган. Судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги ажрими билан Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарорига нисбатан берилган кассация шикоятини куриб чиқиш 2023 йил 7 март куни соат 12-00га тайинланган. Суд муҳокамасида ДСИдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати МЧЖ вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, МЧЖга нисбатан 30 713 049 сўм молиявий жарима қўлланилган. МЧЖнинг аризасида суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос сифатида 2020 йил 15 январда Москва шаҳридаги мижозлар билан тузилган шартнома асосида МЧЖ томонидан юборилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун улар томонидан 32 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлов амалга оширилмасдан қолганлиги, қўшимча шартнома тузилиб, унга кўра 2020 йил 15 октябрга қадар 32 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олганлиги, олдинги шартнома асосида 2020 йил 8 октябрда юборилган маҳсулот учун 32 000 АҚШ доллари тўлаб берилганлиги, 2020 йилда пандемия муносабати билан ҳужжатлар ўз вақтида етиб келмаганлиги, шу боис кечикиш юзага келганлиги, барча муаммолар бартараф этилганлиги, ўша даврда автоҳалокатга учраганлиги сабабли ДСИга янги тузилган қўшимча шартнома бўйича маълумот берилмасдан қолганлигини кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқиш лозимлиги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида эса янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПКнинг 327-моддаси мазмунига зид ҳисобланиши, 5-бандининг биринчи хатбошида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қайд этилган ҳолатларга асосан апелляция инстанцияси суди Пленум қарори талабларига кўра ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиққан ҳолда аризада қайд этилган ҳолатлар, шу жумладан, 2019 йил 26 февралдаги 260219-сонли контрактга 2020 йил 15 октябрда 4-сонли қўшимча келишув имзоланганлиги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб, биринчи инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топиб, қонуний хулосага келган. Чунки, ҳал қилув қарори 2020 йил 21 январда қабул қилинган бўлиб, қўшимча келишув эса 2020 йил 15 октябрда расмийлаштирилган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун ундирилиши лозим бўлган 30 000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “ANGOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев