← Назад
Решение #637886 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
IQTISODIY SUDI
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 07 март
4-1802-2301/379-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари Х.Хушвақтов (2023 йил 28 февралдаги 85–сонли ишончномага
асосан) ва жавобгар раҳбари М.Мирзоалиевлар иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси "ANZUR NATURAL FOOD" хусусий корхонасининг
манфаатида, "Китоб етти хазина" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/379-сонли иқтисодий
ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси "ANZUR NATURAL FOOD" хусусий
корхонасининг манфаатида, жавобгар "Китоб етти хазина" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 21.466.846 сўм асосий қарз ва 382.000.000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро
медиатив келишуви тузганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўраб, судга тарафлар ўртасида 2023 йил 06 мартда тузилган
медиатив келишувини тақдим этди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тасдиқлаб, даъвогар билан ўзаро медиатив келишув
тузганлигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 107-моддаси, биринчи қисмининг 53-бандида, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини
юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида,
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан
тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуннинг
15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида
ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув
тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган
бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган
давлат божи қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив
келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари
ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини паймол
қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини
инобатга олган ҳолда мазкур медиатив келишувни тасдиқлашни, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, медиатив келишув тасдиқланганлиги
сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонунининг
15,17-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,118,128,170,131,133,195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси "ANZUR NATURAL FOOD" хусусий
корхонасининг манфаатида, жавобгар "Китоб етти хазина" масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 06 мартда тузилган медиатив келишув
қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин:
Жавобгар "Китоб етти хазина" масъулияти чекланган жамияти даъвогар
"ANZUR NATURAL FOOD" хусусий корхонасига етказиб берилган маҳсулот
суммасини 01.04.2023 йилда кўрсатилган муддатда даъвогарнинг ҳисоб
рақамига ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олади.
"ANZUR NATURAL FOOD" хусусий корхонаси томонидан тўланган 30.000 сўм
почта харажатини ўз зиммасига олади.
Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлиги қайд
этилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажрим бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ажримдан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят иқтисодий судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
А.Сафаров